ذَٰلِكَ بِأَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا اتَّبَعُوا الْبَاطِلَ وَأَنَّ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّبَعُوا الْحَقَّ مِنْ رَبِّهِمْ ۚ كَذَٰلِكَ يَضْرِبُ اللَّهُ لِلنَّاسِ أَمْثَالَهُمْ
Бу, албатта, куфр келтирганларнинг ботил йўлга эргашганлари, иймон келтирганларининг эса Роббилари томонидан бўлган ҳақ Қуръон йўлига эргашганлари учундир. Аллоҳ инсонларга ўзларининг мисолларини мана шундай келтиради.

