أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ ۖ وَكَثِيرٌ مِنْهُمْ فَاسِقُونَ
Иймон келтирган кимсалар учун қалблари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ Қуръонга мойил бўлиш вақти келмадими?! Яна улар учун илгари китоб берилган, сўнг улар билан пайғамбарлари ўртасидаги муддат узайиб кетгач, диллари қотиб кетган яҳудий ва насронийлар каби бўлиб қолмаслик вақти келмадими?! Улардан кўплари фосиқдирлар!

