Эй мўминлар, қўл остингиздаги қул ва чўриларингиз ҳамда балоғатга етмаган фарзандларингиз бир кунда уч марта ҳузурингизга киришда сизлардан рухсат сўрасинлар. Бу вақтлар, бомдод намозидан олдин, пешин вақтида иссиқдан кийимларингизни ечган пайтингиз ва хуфтон намозидан кейиндир. Бу уч вақт сизларнинг авратларингиз очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлардир. Улар ўша вақтлардан сўнг изн сўрамай кирсалар, сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқдир. Чунки сизлар бир-бирингизнинг атрофингизда айланиб юрувчисизлар. Аллоҳ сизларга оятларни мана шундай баён қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

