وَكَذَٰلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا ۚ مَا كُنْتَ تَدْرِي مَا الْكِتَابُ وَلَا الْإِيمَانُ وَلَٰكِنْ جَعَلْنَاهُ نُورًا نَهْدِي بِهِ مَنْ نَشَاءُ مِنْ عِبَادِنَا ۚ وَإِنَّكَ لَتَهْدِي إِلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
Эй Муҳаммад, шундай қилиб, худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек амримиз билан сизга Руҳни ваҳий қилдик. Сиз бундан олдин китобни ҳам иймон моҳиятини ҳам билмас эдингиз. Лекин Биз бу Қуръонни бир нур қилдик ва у билан бандаларимиздан Ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиламиз. Албатта, сиз ваҳий ёрдамида одамларни тўғри йўлга бошлайсиз.

