Агар сизлардан кимда-ким ҳур мўмина аёлларни никоҳига олишга моддий имкон топмаса унда, қўл остингиздаги мўмина жорияларга уйланинглар. Аллоҳ иймонларингизни энг яхши билувчи Зотдир. Зеро, сизлар бир-бирингиздан тарқагандирсизлар. У жориялардан ор-номусли, фоҳишалик қилмайдиган ва яширинча жазман тутмайдиганларига эгаларининг рухсати билан маҳрларини яхшилик билан бериб никоҳингизга олаверинглар. Борди-ю улар никоҳлангандан кейин фоҳишалик қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган жазонинг ярми татбиқ қилинади. Бу жорияларга уйланиш хотинсизликдан машаққат чекадиган кимсалар учундир. Агарда уйланмай қийинчиликларга сабр қилсангиз, бу сиз учун яхшидир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

