فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنْثَىٰ وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالْأُنْثَىٰ ۖ وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
Ниҳоят вақти келиб уни туққач ҳамда Аллоҳ нима туққанини ўзидан кўра яхшироқ билувчи эканини англагани ҳолда: “Эй Роббим, мен ўғил кутаётган эдим, уни қиз бола туғдим-ку!. Ахир ўғил бола қиз бола каби эмас. Дарҳақиқат, мен унга Марям деб исм қўйдим. Сендан унга ва зурриётига бадарға қилинган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман”, – деди.

