لِئَلَّا يَعْلَمَ أَهْلُ الْكِتَابِ أَلَّا يَقْدِرُونَ عَلَىٰ شَيْءٍ مِنْ فَضْلِ اللَّهِ ۙ وَأَنَّ الْفَضْلَ بِيَدِ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ
Аҳли китоблар ўзлари Аллоҳнинг фазлидан бирор нарсага етишга қодир бўла олмасликларини ва фазл Аллоҳнинг “қўли”да бўлиб, уни фақат Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилишини билишлари учун Аллоҳ шундай қилди. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир.

