Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

