إِنَّ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي آيَاتِنَا لَا يَخْفَوْنَ عَلَيْنَا ۗ أَفَمَنْ يُلْقَىٰ فِي النَّارِ خَيْرٌ أَمْ مَنْ يَأْتِي آمِنًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ اعْمَلُوا مَا شِئْتُمْ ۖ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
Албатта, оятларимиз ҳақида уларни бузмоқчи бўлиб, эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмайдилар. Ахир, дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми ёки қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Эй одамлар, мана сизларга икки йўл. Хоҳлаган нарсангизни қилаверинглар, албатта, У қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.

