Эй мўминлар ёки сизлар ҳам худди илгари яҳудийлар тарафидан Мусо пайғамбар сўроққа тутилганидек пайғамбарингизни бўлмағур саволларга тутишни хоҳлайсизларми? Билиб қўйинг, ким иймонни куфрга алмаштирса, шубҳасиз, у тўғри йўлдан адашган бўлади.
Сиз қидирган س ب ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 176 та оят мавжуд.
yo'li, yo'li, yo'lda qolganlarga, yo'lida, va yo'lda qolgan(lar), bir yo'l (mas'uliyat), yo'liga, mening yo'limda, bir yo'l, bir yo'ldir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй мўминлар ёки сизлар ҳам худди илгари яҳудийлар тарафидан Мусо пайғамбар сўроққа тутилганидек пайғамбарингизни бўлмағур саволларга тутишни хоҳлайсизларми? Билиб қўйинг, ким иймонни куфрга алмаштирса, шубҳасиз, у тўғри йўлдан адашган бўлади.
Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳидларни “ўликдирлар”, – деб айтманглар. Аксинча, улар тирикдирлар, лекин сизлар уларни тирик эканлигини сезмайсизлар.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Сизларга уруш очганлар билан сизлар ҳам Аллоҳ йўлида уларга қарши уруш очинглар, лекин тажовузкор бўлманглар. Зеро, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди.
Аллоҳ йўлида мол-дунёнгизни сарфланглар ва бахиллик қилиб, ўз қўлларингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламанглар. Ҳамда чиройли амаллар қилинглар, шубҳасиз, Аллоҳ эҳсон қилувчи кимсаларни севади.
Эй Муҳаммад, сиздан нималарни ва кимларга эҳсон қилишни сўрайдилар. Уларга: “Нимаики эҳсон қилсангизлар, ота-она, қариндошлар, етим-есирлар, мискинлар ва мусофирларга қилинглар. Яхши ишлардан нимаики қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб турувчидир”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, сиздан уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишнинг ҳукми ҳақида сўрайдилар. Уларга: “У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир”, – деб жавоб беринг. Бироқ одамларни Аллоҳ йўлидан тўсиш, Уни инкор қилиш, одамларни Масжид ул-Ҳаромга боришига тўсқинлик қилиш ва аҳолисини у ердан қувиб чиқариш Аллоҳ наздида каттароқ гуноҳдир. Фитна чиқариш уруш қилишдан кўра каттароқ гуноҳдир. Кофирларнинг қўлидан келса эди, сизларни то ҳақ динингиздан қайтаргунча, жанг қилаверардилар. Борди-ю сизлардан кимки динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшаларнинг дунё ва охиратдаги амаллари беҳуда кетган бўлади. Улар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
Албатта, иймон келтирган, Маккадан Мадинага ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган ана шундай кимсалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўладилар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Эй Расулим, бани Исроил авлодларининг Мусо пайғамбардан кейинги нуфузли жамоаси ҳақидаги хабарларини эшитиб кўрмадингизми? Ўшанда улар пайғамбарларига қарата: “Бизларга бир подшоҳ тайин қилиб юборгин ва биз у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”, – деган эдилар. Пайғамбар уларга: “Балки, сизларга уруш фарз қилиниб ёзилса, жангга чиқиб уруш қила олмассиз”, – деган эди. Улар: “Юртимиздан ҳайдаб чиқарилган ва фарзандларимиздан ажралиб қолганмиз-ку, нима учун Аллоҳ йўлида жанг қилмас эканмиз?” – деб айтганлар. Вақтики, уларга уруш фарз қилингач оз киши мустасно, қолганлари бу ишдан юз ўгирдилар. Аллоҳ золим кимсаларни билиб турувчи Зотдир.
Эй Расулим, бани Исроил авлодларининг Мусо пайғамбардан кейинги нуфузли жамоаси ҳақидаги хабарларини эшитиб кўрмадингизми? Ўшанда улар пайғамбарларига қарата: “Бизларга бир подшоҳ тайин қилиб юборгин ва биз у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”, – деган эдилар. Пайғамбар уларга: “Балки, сизларга уруш фарз қилиниб ёзилса, жангга чиқиб уруш қила олмассиз”, – деган эди. Улар: “Юртимиздан ҳайдаб чиқарилган ва фарзандларимиздан ажралиб қолганмиз-ку, нима учун Аллоҳ йўлида жанг қилмас эканмиз?” – деб айтганлар. Вақтики, уларга уруш фарз қилингач оз киши мустасно, қолганлари бу ишдан юз ўгирдилар. Аллоҳ золим кимсаларни билиб турувчи Зотдир.
Аллоҳ йўлида мол-дунёларини эҳсон қиладиган кимсаларнинг мисоли, худди бир дона буғдой донининг еттита бошоқ ўстириб чиқиши ҳамда ҳар бир бошоқда эса юз дона дон жойлашгани кабидир. Аллоҳ истаган кишиларига ажрини бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турвчи – Аълим Зотдир.
Мол-дунёларини Аллоҳ йўлида эҳсон қилиб, орқасидан қилган ишларини миннат қилмайдиган ва кишиларга озор ҳам бермайдиган кимсалар учун Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари бордир. Охират кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Садақа ва эҳсонлар ўзларини Аллоҳ йўлида банд қилиб, Ер юзида ризқ териб юришга кучлари етмайдиган ва иффат ва тортинчоқликлари сабабидан билмаган одам уларни бой деб ўйлайдиганлар учун берилади. Сиз уларнинг ҳолатларини сиймоларидан таниб оласиз. Шунингдек, улар уялмай, хиралик билан тиланиб турмайдилар. Агар яхшиликдан нимаики қилсангиз, Аллоҳ, албатта, уни билади.
Дарҳақиқат, Бадр жангидаги сизлар тўқнашган икки гуруҳда ибрат бўлган эди. Гуруҳнинг бири Аллоҳ йўлида жанг қилар, бошқаси эса кофир эди. У кофирлар кўзлари билан мусулмонларни ўзларига икки баробар кўп ҳолда кўриб турар эдилар. Аллоҳ хоҳлаганини ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлайди. Мана шу воқеада кўра олувчи басират эгалари учун ибрат бордир.
Аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан шундай кимсалар борки, агар уларга уюм-уюм мол омонатга топширсанг ҳам, уни сенга тўлалигича қайтарадилар. Аммо шундайлари ҳам борки, уларга бор йўғи бир олтин динор омонат берсанг, то тепасида мудом туриб олмагунингизча сизга қайтиб бермайди. Бунинг сабаби эса, яҳудий бўлмаган оми инсонлар ҳақида зиммамизда жавобгарлик учун йўл йўқ деб, била туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон гапни айтадилар.
У ерда очиқ-ойдин аломатлар ва Иброҳимнинг мақоми бор. У ерга кирган ҳар ким хавф-хатардан омонда бўлади. Йўлга тушишга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш мажбурияти бордир. Кимки Аллоҳнинг амрларини инкор қилиб куфр келтирса ҳам, бас, шубҳасиз, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Ҳақиқатга гувоҳ бўла туриб, нима учун Аллоҳнинг тўғри йўлини эгри кўрсатиш мақсадида иймон келтирган кишиларнинг йўлини тўсасизлар. Билиб қўйинглар, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан бехабар эмас”, – деб айтинг.
Қанчадан-қанча набийлар билан бирга кўплаб Аллоҳга итоат қилувчи, Роббоний кимсалар жанг қилганлар. Улар ҳеч қачон Аллоҳ йўлидаги жангларда етган мусибатлар қаршисида сусткашлик қилмаганлар ва душманга таслим бўлмаганлар. Аллоҳ шундай сабрли кимсаларни севади.
Қасам бўлсинки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ёки ўлсангизлар, албатта, Аллоҳ томонидан келадиган мағфират ва раҳмат кофирларнинг йиғиб борадиган бойликларидан афзалдир.