Жангга чиқмай қолишда кўзи ожиз кишига, оёғи чўлоққа ва беморга гуноҳ йўқдир. Эй мўминлар, ўз уйларингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан, ё дўстингизнинг уйидан таом ейишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Биргалашиб ёки алоҳида овқатланишингизда ҳам сизларга гуноҳ йўқдир. Бас, қачонки, уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинглар. Ақл ишлатишингиз учун Аллоҳ оятларни сизларга мана шундай баён қилади.

