أَنِ اقْذِفِيهِ فِي التَّابُوتِ فَاقْذِفِيهِ فِي الْيَمِّ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ لِي وَعَدُوٌّ لَهُ ۚ وَأَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِنِّي وَلِتُصْنَعَ عَلَىٰ عَيْنِي
“Уни сандиққа солиб, дарёга ташлагин. Бас, уни дарё тўлқини соҳилга отсин. Шунда уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани фиръавн ушлаб олади”. Эй Мусо, сен барчага суюкли бўлишинг ва Менинг кўз ўнгимда ўсишинг учун сенга ўз томонимдан муҳаббат ташладим.

