وَاسْتَبَقَا الْبَابَ وَقَدَّتْ قَمِيصَهُ مِنْ دُبُرٍ وَأَلْفَيَا سَيِّدَهَا لَدَى الْبَابِ ۚ قَالَتْ مَا جَزَاءُ مَنْ أَرَادَ بِأَهْلِكَ سُوءًا إِلَّا أَنْ يُسْجَنَ أَوْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Юсуф қочди, Зулайҳо эса қувди ва иккиси эшикка қараб чопишди. Сўнгра Зулайҳо унинг кўйлагини орқа томондан йиртиб юборди. Шу пайт эшик олдида хожаси Қитфирга йўлиқдилар. Зулайҳо унга: “Оилангга ёмонликни истаган кишининг жазоси фақат зиндонга солиниши ёки аламли азоб беришдир”, – деди.

