تَبَارَكَ الَّذِي إِنْ شَاءَ جَعَلَ لَكَ خَيْرًا مِنْ ذَٰلِكَ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَيَجْعَلْ لَكَ قُصُورًا
Агар истаса, сизга шу дунёдаёқ улар айтган нарсалардан яхшироғини, тагидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва сиз учун қасрлар қилиб бера оладиган Зот улуғдир.

