Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Сиз қидирган إِلَىٰ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 742 та оят мавжуд.
senga, bilan, Unga, -ga, -, -ga, bizga, -ga, unga, gacha
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Улар қачонки иймон келтирган кимсаларга дуч келсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – дейдилар. Борди-ю шайтонлари бўлган мунофиқ йўлбошчилари билан бирга холи қолган чоғларида: “Биз сизлар билан биргамиз, иймон масаласига келсак, фақатгина биз мўминларнинг устидан кулиб, мазах қилувчилармиз”, – дейдилар.
Сизлар олдин йўқ бўлиб, ўлик эканлигингизда сизга ҳаёт ато этган, сўнгра яна жонингизни олиб, вафотингиздан кейин қайта тирилтирадиган, сўнгра яна Унинг ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай қилиб инкор қиласизлар?!
У Ер юзидаги барча нарсаларни сиз инсонлар учун яратган, сўнгра самога юзланиб, уларни етти қават осмон қилиб тиклаган Зотдир. У барча нарсани ҳикматини билиб турувчи Зотдир.
Бироқ шайтон Одам ва Ҳавво икковини васваса қилиб, ундан тойдирди ҳамда бўлиб турган жойлари жаннатдан чиқарди. Шунда Биз: “Энди бир-бирингизга душман бўлган ҳолда жаннатдан пастга тушинглар. Ер юзида сиз учун ажалингиз келгунча маълум бир вақтгача қароргоҳ, ҳаёт ва манфаат бордир”, – деб айтдик.
Сабр ва намозда бардавом кимсалар, албатта, бир кун Роббиларига юзма-юз келишни ва шубҳасиз, яна Унинг ҳузурига қайтиб борувчи эканликларини биладилар.
Шундан сўнг Мусо ўз қавмига қарата: “Сизлар бир бузоқни илоҳ қилиб олиб, унга сиғиниш билан ўзингизга ўзингиз қаттиқ зулм қилдингизлар. Энди Яратганингизга тавба қилиб, ўз-ўзингизни ўлдиринглар. Бу ишни амалга оширишингиз сизларни йўқдан бор қилувчи Борий Зот наздида яхшироқ бўлар эди”, – деганини ҳам ёдга олинглар. Шундан сўнг, Аллоҳ яна тавбангизни қабул қилиб сизларни кечирди. Албатта, У кечирувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Агарда яҳудийлар иймон келтирган кимсаларга дуч келиб қолсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – деб айтадилар. Борди-ю бир-бирлари билан ёлғиз қолсалар: “Аллоҳ сизларга Тавротда Муҳаммаднинг пайғамбарлиги ҳақида маълум қилиб, очиб қўйган ҳақиқатларни Роббингиз ҳузурида у далиллар билан сизларга қарши ҳужжат келтиришлари учун мусулмонлар билан гаплашяпсизларми?! Ахир озгина ақл ишлатмайсизларми?” – дейдилар.
Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.
Эй Расулим, ҳақиқатан, сизга очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. У оятларни ҳақ эканини, фақат фосиқ кимсаларгина инкор қиладилар.
Эсланг, Аллоҳнинг уйи – Каъбани одамлар учун зиёратгоҳ ва омонлик макони қилиб, Иброҳимнинг турган жойидан намозгоҳ қилиб олинг, дедик. Иброҳим ва Исмоилга: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар, эътикофда бўлиб ибодат қилувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун покиза тутинглар”, – деб амр қилдик.
Ҳамда Иброҳимнинг: “Эй Роббим, бу Макка шаҳрини тинч-омон қилгин ҳамда унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчиларини турли хил мевалар билан ризқлантиргин”, – деганини эсланг. Шунда Аллоҳ таоло: “Куфр келтирганларни ҳам маълум бир вақт ризқдан озгина фойдалантириб, кейин дўзах азобига мубтало қиламан ва у нақадар ёмон жойдир”, – деди.
Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.

Одамлар орасидан баъзи нодонлари мусулмонларга қарата: “Уларни олдин, унга юзланиб ибодат қилган қиблаларидан воз кечишларига нима сабаб бўлди экан?” – дейдилар. Эй Расулим, сиз уларга: “Ер юзининг шарқи ҳам ғарби ҳам Аллоҳ таолоникидир. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни тўғри йўлга етаклайди”, – деб айтинг.
Уларга бирор мусибат келганида: “Албатта, биз Аллоҳга оид қуллармиз, ҳеч шак-шубҳасиз, вафот этгандан кейин яна Унга қайтувчилармиз”, – дейдилар.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Сизларга рўза ойининг тунларида хотинларингиз билан қўшилиш ҳалол қилинди. Аёллар сизлар учун, сизлар ҳам улар учун гуноҳлардан сақланишга ёпинчиқ каби либосдирсизлар. Аллоҳ сизларни кечалари нафсингизга хиёнат қилаётганингизни билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди улар билан рўзанинг тунларида бемалол қўшилиб, Аллоҳ сизлар учун битган фарзанд неъматини умид қилаверинглар. Тонг пайтидан бошлаб оқ ип қора ипдан ажралиб, маълум бўладиган вақтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра рўзани кечгача мукаммал қилиб тутинглар. Масжидларда эътикофни ният қилиб ўтирган пайтларингизда эса хотинларингиз билан қўшилманглар. Мана бу ҳукмлар Аллоҳнинг сизларга белгилаб қўйган чегараларидир. Аллоҳ ман қилган ишларга яқинлашманглар. Аллоҳ ўз оятларини одамлар гуноҳ ишлардан сақланишлари учун мана шундай очиқ-ойдин баён қилади.

Ораларингизда мол-мулкларингизни ноҳақлик билан еманглар. Шунингдек, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида била туриб, у молдан бир миқдорини ҳокимларга пора сифатида узатманглар.