Агарда у мунофиқларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар!” – деб айтилса, мунофиқлар: “Бизлар, фақат одамлар орасини тузатувчи кимсалармиз”, – дейдилар.
Сиз қидирган ص ل ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 180 та оят мавжуд.
isloh qiluvchilarmiz, solih amallar, yaxshi ishlar, foydali amallar, solihlardan, tuzalganlar, va isloh qilsa, isloh qilish, isloh qiluvchi, va isloh qilishga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агарда у мунофиқларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар!” – деб айтилса, мунофиқлар: “Бизлар, фақат одамлар орасини тузатувчи кимсалармиз”, – дейдилар.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган, яхши амаллар қилган кимсалар учун ҳақиқатан, тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар муҳайё экани ҳақида хушхабар беринг. Ҳар гал у ердан бир мева уларга ризқ қилиб берилса: “Ахир дунёда бундай ризқ бизга олдин ҳам берилган эди-ку?” – дейдилар. Уларга, фақатгина у меванинг кўриниши ўхшаш қилиб берилган холос. Ҳамда у жаннат аҳллари учун у ерда покиза жуфтлар бордир ва улар жаннатда мангу қоладилар.
Шубҳасиз, иймон келтирган кимсалар, яҳудий динида бўлганлар, насроний динида бўлганлар ҳамда собиийлар деб аталган эътиқодда бўлганлардан, кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ва яхши амаллар қилган бўлсалар, улар учун Роббилари тарафидан ажрлари бордир. Ундай зотлар учун охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кимсалар эса, айнан ўшалар жаннат эгаларидир. Ҳамда улар у ерда абадий қолувчилардир.
Ўз қадрини пастга урган кишигина Иброҳимнинг динидан юз ўгиради. Албатта, Биз дунёда Иброҳимни пайғамбар қилиб танлаб олдик ҳамда, шубҳасиз, у охиратда солиҳ бандалардандир.
Фақат тавба қилиб, хатоларини тузатган ва одамларга ҳақиқатни баён қилган кимсаларнинг тавбасини қабул қиламан. Шубҳасиз, Мен тавбаларни кўп қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати зиёда бўлган – Раҳим Зотдирман.
Агарда кимки, васият қилувчининг бирор бир хатога ёки гуноҳга мойил бўлишидан қўрқиб, васият қилувчи ва меросхўрлар орасини тузатиб қўйса унга гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади. Эй Муҳаммад, сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, уларга: “Уларни турмушларини яхшилаш хайрли ишдир”, – деб айтинг. Агар уларни орангизга қўшсангиз, улар сизнинг диндаги қардошларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан хайрсеварнинг фарқини билади. Аллоҳ агар истаса сизларни қийинчиликка солиб қўяр эди. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади. Эй Муҳаммад, сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, уларга: “Уларни турмушларини яхшилаш хайрли ишдир”, – деб айтинг. Агар уларни орангизга қўшсангиз, улар сизнинг диндаги қардошларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан хайрсеварнинг фарқини билади. Аллоҳ агар истаса сизларни қийинчиликка солиб қўяр эди. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эзгу ишлар қилиш, тақводор бўлиш, инсонлар орасини тузатиш каби ишларни қилмасликка доир ичган қасамларингизда Аллоҳни рўкач қилаверманглар. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Фаришталар Закариё меҳробда намоз ўқиб турган пайтида унга: “Эй Закариё, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд кўриш хушхабарини бермоқда. У Аллоҳдан келадиган сўзни тасдиқ этадиган, ўз қавмига пешво бўладиган, шаҳватлардан ўзини тиядиган ҳамда солиҳ пайғамбарлардан бири бўладиган фарзанддир”, – деб нидо қилдилар.
У одамларга бешикда эканида ҳам, навқирон чоғида ҳам гапиради. Ҳамда солиҳ кимсалардан бўлади.
Бироқ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга эса, Аллоҳ ажр-мукофотларини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ золимларни севмайди.
Магарам шу нотўғри ишларидан қайтиб, тавба қилган ва ўзларини тузатганлар бундан мустаснодир. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
Фоҳишалик қилганларнинг икковига ҳам азият бериб таъзирини беринглар. Агар улар тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар у ҳолда уларга тегманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ кўплаб тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эркаклар аёллар устидан раҳбардирлар. Бунинг сабаби Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан маълум хусусиятга кўра афзал қилиб яратиши ҳамда эркаклар ишлаб топган мол-мулкларидан ўз оилалари учун сарф-харажат қилиб туришларидир. Солиҳа аёллар эса итоаткор бўлганларидир. Ҳамда Аллоҳ аёлларнинг ҳақини қандай муҳофаза қилган бўлса, улар ҳам эрлари ёнларида бўлмаганида мол-мулкларини, сир-асрорларини ва ўз иффатларини шундай ҳимоя қилувчилардир. Агарда у хотинларнинг исён қилиб сизга бош кўтаришларидан қўрқсангиз, олдин уларга чиройли насиҳат қилинглар. Насиҳат кор қилмаса уларни ётоқларда ёлғиз тарк қилиб, улардан узоқ туринглар. Борди-ю унда ҳам бўлмаса, у ҳолда секингина уринглар. Бироқ сизга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа баҳона қидириб, йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг устун бўлган – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.
Агар у эр-хотинларнинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, унда эр тарафидан бир ҳакам, аёл тарафидан бир ҳакам тайинлаб юборинг. Агар икки тараф ҳам сулҳ қилишни истаса, Аллоҳ иккови орасига иттифоқликни солади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.