وَجَعَلُوا لِلَّهِ أَنْدَادًا لِيُضِلُّوا عَنْ سَبِيلِهِ ۗ قُلْ تَمَتَّعُوا فَإِنَّ مَصِيرَكُمْ إِلَى النَّارِ
Мушриклар одамларни Унинг ҳақ йўлидан оздириш учун Аллоҳга шерикларни ўйлаб топдилар. Эй Расулим, уларга: “Ҳозирча бу дунёдан фойдаланиб қолинглар! Бас, албатта, охири қайтиб борадиган жойингиз дўзахдир”, – деб айтинг.

