لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ ۚ وَمَأْوَاهُمُ النَّارُ ۖ وَلَبِئْسَ الْمَصِيرُ
Эй Муҳаммад, кофир бўлган кимсаларни ер юзида Аллоҳни ожиз қолдирувчилар деб ўйламанг. Уларнинг борар жойлари дўзахдир. У қанчалар ёмон борар жойдир!

