Агар хотинларингизнинг фарзанди бўлмаса улар қолдирган меросдан ярми сизларга тегади. Борди-ю уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган меросдан тўртдан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар у марҳумаларнинг қилган васияти ёки қарзи адосидан кейин ижро этилади. Агар фарзандларингиз бўлмаса у хотинларга сизлар қолдирган мероснинг тўртдан бир улуши тегади. Борди-ю фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган мероснинг саккиздан бир улуши тегади. Бу тақсимотлар сизлар қилган васият ёки қарз адосидан кейин ижро этилади. Агар марҳум эркак ёки аёл кимсасиз, яъни ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам бўлмай, битта ака ёки ука ёхуд опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир ҳисса тегади. Агар улар бундан кўп бўлсалар, улар мероснинг учдан бирига шерик бўладилар. Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар бермайдиган ҳолда, қилинган васият ва қарзлар адо этилгандан кейин Аллоҳнинг амрига биноан ижро қилинади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.

