Эркаклар аёллар устидан раҳбардирлар. Бунинг сабаби Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан маълум хусусиятга кўра афзал қилиб яратиши ҳамда эркаклар ишлаб топган мол-мулкларидан ўз оилалари учун сарф-харажат қилиб туришларидир. Солиҳа аёллар эса итоаткор бўлганларидир. Ҳамда Аллоҳ аёлларнинг ҳақини қандай муҳофаза қилган бўлса, улар ҳам эрлари ёнларида бўлмаганида мол-мулкларини, сир-асрорларини ва ўз иффатларини шундай ҳимоя қилувчилардир. Агарда у хотинларнинг исён қилиб сизга бош кўтаришларидан қўрқсангиз, олдин уларга чиройли насиҳат қилинглар. Насиҳат кор қилмаса уларни ётоқларда ёлғиз тарк қилиб, улардан узоқ туринглар. Борди-ю унда ҳам бўлмаса, у ҳолда секингина уринглар. Бироқ сизга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа баҳона қидириб, йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг устун бўлган – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.

