Эй Расулим, бандаларим сиздан яна мерос борасида фатво сўрайдилар. Уларга: “Аллоҳ сизларга отаси ҳам, боласи ҳам бўлмаган кимсаларнинг мероси хусусида фатво бермоқда”, – деб айтинг. Агар боласи бўлмаган бир одам вафот этса ва орқасидан унинг ёлғиз синглиси қолган бўлса, унда қолдирган мероснинг ярми уникидир. Шунингдек, агар фарзанди бўлмаган сингил вафот этса, у ҳолда унинг меросига акаси эга бўлади. Борди-ю сингиллар иккита бўлса, унда икковига ҳам акаси қолдирган мероснинг учдан иккиси тегади. Агар мерос олувчилар бир қанча ака-ука ва опа-сингиллардан иборат бўлса, ҳар бир эркак учун икки аёлнинг ҳиссаси берилади. Адашиб кетмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга бу ҳукмларни баён этмоқда. Аллоҳ барча бўлаётган ишларни билувчи Зотдир.

