У мунофиқларнинг мисоли худди тунда олов ёққан одамга ўхшайди. Олов энди унинг атрофини ёрита бошлагач, Аллоҳ бирдан ўтни ўчириб, ёруғлигини кетказади. Шундан сўнг уларни зулматларда ҳеч нарсани кўролмайдиган ҳолатга ташлаб қўяди.
Сиз қидирган ظ ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 315 та оят мавжуд.
zulmatlar, qorong'ulik cho'kkanda, zolimlar, zolim edingiz, zulm qildingiz, bizga zulm qilmoqda, zulm qilmoqdalar, zolimlar, zulm qilganlarning, zolimlar sifatida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У мунофиқларнинг мисоли худди тунда олов ёққан одамга ўхшайди. Олов энди унинг атрофини ёрита бошлагач, Аллоҳ бирдан ўтни ўчириб, ёруғлигини кетказади. Шундан сўнг уларни зулматларда ҳеч нарсани кўролмайдиган ҳолатга ташлаб қўяди.
Ёки уларнинг ҳолати бамисоли даҳшатли чақмоқ, момақалдироқ ва қоронғиликлар ичра осмондан шаррос ёққан ёмғирга дуч келиб қолган одамга ўхшайди. Ўлим қўрқуви сабабли яшиннинг гулдурос овозини эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб оладилар. Аллоҳ эса Ўз илми билан кофирларни ҳар томондан ўраб олувчидир.
Чақмоқ гўё мунофиқларнинг кўзларини олиб қўйгудек эди. Қачонки чақмоқ уларга бир дам атрофни ёритса, у ерда бироз илдамланишар, такрор уларнинг тепаларини зулмат қопласа, жойларида тўхтаб туришарди. Агар Аллоҳ хоҳласа эди уларнинг қулоқ ва кўзларини чақмоқ туфайли йўқ қилиб кетказиб қўяр эди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Шундан кейин: “Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво билан жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлаша кўрманг ва унинг мевасидан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар”, – дедик.
Таврот китобини бериш учун Мусо пайғамбар билан Тур деб аталган тоғда қирқ кеча учун ваъдалашганимизни эсланглар. Ундан кейин ўзингизга зулм қилган ҳолда бир бузоқни ибодат қилиш учун илоҳ қилиб олган эдингизлар.
Шундан сўнг Мусо ўз қавмига қарата: “Сизлар бир бузоқни илоҳ қилиб олиб, унга сиғиниш билан ўзингизга ўзингиз қаттиқ зулм қилдингизлар. Энди Яратганингизга тавба қилиб, ўз-ўзингизни ўлдиринглар. Бу ишни амалга оширишингиз сизларни йўқдан бор қилувчи Борий Зот наздида яхшироқ бўлар эди”, – деганини ҳам ёдга олинглар. Шундан сўнг, Аллоҳ яна тавбангизни қабул қилиб сизларни кечирди. Албатта, У кечирувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сизлар жазирама иссиқдан сақланишингиз учун булутни устингизга соябон қилдик. Осмондан сизларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки, ўзларига зулм қилган эдилар.
Сизлар жазирама иссиқдан сақланишингиз учун булутни устингизга соябон қилдик. Осмондан сизларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки, ўзларига зулм қилган эдилар.
Аммо нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Шундан сўнг золим кимсалар устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан даҳшатли бало ёғдирдик.
Аммо нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Шундан сўнг золим кимсалар устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан даҳшатли бало ёғдирдик.
Ҳақиқатан, Мусо сизларга очиқ ойдин далил ва оятлар билан келган эди. Аммо сизлар шундан кейин ҳам нафсингизга зулм қилувчи бўлиб, Мусо Тур тоғига кетгандан кейин бузоқ ҳайкалини ўзингизга илоҳ қилиб олдингизлар.
Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр қилинишига тўсқинлик қиладиган ва уларни хароб қилишга ҳаракат қиладиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Аслида улар масжидларга қўрққан ҳолларида киришлари керак эди. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса улкан азоб бордир.
Бир пайтлар Иброҳимни Роббиси бир неча сўзлар ва буйруқлар билан имтиҳон қилганида, уларни батамом адо этганини эсланг. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сени одамларга йўлбошчи, имом қилмоқчиман”, – деди. Иброҳим эса: “Зурриётимдан ҳам қиласанми?” – деб сўради. Аллоҳ: “Менинг аҳдим зурриётинг орасидаги золим кимсаларгагина етиб бормайди”, – деди.
Эй бани Исроил авлодлари, ёки сизлар: “Чиндан ҳам Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг болалари яҳудий ёки насроний динида бўлганлар”, – деб айтасизларми? Эй Муҳаммад, уларга: “Уларнинг динлари ҳақида сизларми ёки Аллоҳ яхши билувчироқми? Аллоҳ тарафидан бўлган ўзидаги гувоҳликни яширгандан ҳам золимроқ кимса борми?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан асло бехабар эмас”, – деб айтинг.
Қасам бўлсинки, китоб берилган яҳудий ва насронийларга барча далилларни келтирсангиз ҳам, улар барибир қиблангизга юзланиб эргашмайдилар. Сиз шундоқ ҳам уларнинг қиблаларига тобе эмассиз. Яҳудийлар ва насронийлар ҳам ўзаро бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сизга етиб келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, зулм қилганлардан бўлиб қоласиз.
Ҳа, шундай, эй Расулим, қайси томондан йўлга чиқсангиз ҳам, намозда юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Сизлар ҳам эй мўминлар, юзларингизни қибла томони бўлган Каъбага буринглар. Токи қиблага юзланмаслигингиз баъзи одамлар наздида сизларга қарши далил ва ҳужжат бўлиб қолмасин. Шунингдек, у инсонлар орасида зулм қилганлар ҳам бор бўлиб, улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Токи сизларга неъматимни тўла-тўкис қилиб берайин, шояд, шундай қилиб, ҳидоят топсангизлар.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳдан бошқаларни Унга тенг қилиб, худди Аллоҳни севгандек у сохта маъбудаларни севадилар. Иймон келтирган кимсаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари эса уларникидан кўра кучлироқдир. Ўз нафсига зулм қилган кимсалар азобга дучор бўладиган қиёмат кунида барча куч-қудрат Аллоҳга хослигини ва Аллоҳнинг азоби ҳақиқатан, шиддатли эканини билсалар эди?!
Кофирлар билан то фитна-фасод тамоман тугаб, дин ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар куфрдан воз кечиб, урушни тўхтатсалар, унда сизлар ҳам тўхтатинглар. Чунки душманлик, фақат золимларга қарши бўлади.
Эрнинг афсус қилиб қайта никоҳига олиш имконини берадиган талоқ икки мартадир. Бундан кейин энди уни талоқ қилмасдан яхшилик билан ушлаб қолиш ёки учинчи марта талоқ қилса ҳам, чиройли бир усулда қўйиб юбориш керак бўлади. Уларга берган маҳрингиздан бирор нарсани олиб қолиш сизларга ҳалол бўлмайди. Лекин эр ва хотин иккови ҳам оила давом этган тақдирда Аллоҳнинг белгилаган ҳудудларини ўрнига қўёлмасликдан қўрқсалар, ҳамда хотин эри билан яшаб кетишига кўзи етмай, эридан талоқ қилишни сўраса ва бу талоқ учун маълум миқдорда эваз тўлашини айтса, эр ҳам бу таклифни қабул қилса, уларга гуноҳ бўлмайди. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларидир, бас, уларни поймол қилманглар. Ким Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларини босиб ўтса, ана ўшалар Золим кимсалардир.