Эй Расул, оғизларида “Иймон келтирдик”, – дейдиган, лекин қалблари иймон келтирмаган мунофиқлар ва яҳудий бўлган кимсалардан куфр сари ҳаракат қилаётганлари сизни хафа қилмасин. Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилардир, сизнинг олдингизга келмаган бошқа бир яҳудий қавм номидан жосуслик қилиб қулоқ тутиб турувчидирлар. Улар калималарни Аллоҳ тарафидан қўйилганидан кейин жойларини ўзгартирадилар. Яҳудийлар: “Агар Муҳаммад томонидан сизларга мана бу ўзгартирилган ҳукм берилса, уни олинглар. Борди-ю ундай ҳукм берилмаса, уни тарк қилинглар”, – дейдилар. Аллоҳ кимни фитнага мубтало бўлишини хоҳласа, Аллоҳнинг иродасига қарши сиз у учун ҳеч нарса қилишга қодир эмассиз. Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг қалбларини тозалашни истамаган. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса аламли азоб бордир.

