Идда сақлаётган хотинларингизга ўзларингиз яшаб турган жойдан имкониятингизга қараб жой беринглар ва уларни турган жойларидан сиқиб чиқариш мақсадида уларга зарар етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда, то ҳомилаларини қўйгунларича, уларга нафақа бериб туринглар. Бас, агар талоқ қилган аёлларингиз сизлар учун бола эмизсалар, у ҳолда уларнинг ҳақларини беринглар. Эмизиш хусусида яхшилик билан ўзаро келишиб олинглар. Агар келиша олмасдан қийинчиликка учрасангиз, бас, у ота учун боласини бошқа бир аёл эмизади.

