يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ لِلَّهِ شُهَدَاءَ بِالْقِسْطِ ۖ وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَىٰ أَلَّا تَعْدِلُوا ۚ اعْدِلُوا هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَىٰ ۖ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ учун ҳақда собит туриб, гувоҳлик қилишда адолатли бўлинглар. Бирор бир қавмга бўлган хусуматингиз сизларни уларга қарши адолатсиз бўлишга чорламасин. Адолат қилинглар, мана шу тақвога энг яқин жиҳатдир. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар, шубҳасиз, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.

