قَالُوا تَاللَّهِ تَفْتَأُ تَذْكُرُ يُوسُفَ حَتَّىٰ تَكُونَ حَرَضًا أَوْ تَكُونَ مِنَ الْهَالِكِينَ
Отасининг аянчли аҳволини кўрган ўғиллари: “Аллоҳга қасамки, токи ҳолдан тойиб касал бўлгунингча ёки бир йўла ҳалок бўлгунингча Юсуфни эсга олаверасанми?” – дедилар.

