أَفَمَنْ زُيِّنَ لَهُ سُوءُ عَمَلِهِ فَرَآهُ حَسَنًا ۖ فَإِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ ۖ فَلَا تَذْهَبْ نَفْسُكَ عَلَيْهِمْ حَسَرَاتٍ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِمَا يَصْنَعُونَ
Ахир қилган ёмон амали ўзига чиройли кўрсатилиб, уни яхши иш деб ўйлаган кимсадан яхшилик чиқармиди?! Шубҳасиз, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздиради ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилади. Бас, эй Расулим, уларнинг иймон келтирмаганларига ҳасрат-надоматлар қилиб жонингиз ачиниб кетмасин. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларини билувчи Зотдир.

