Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Сиз қидирган ع ز م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
qat'iy qaror qilsalar, va urinmang, qaror qilganingda, qilishga arziydi, bir azm, bajarilishi kerak, juda muhim, azm (va iroda), azm qilingani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Сизлар учун эрлари вафот этиб, идда сақлаб турган аёлларга совчи қўйиш ҳақида ишора қилиш ёки кўнглингизда совчи қўйиш ҳақида пинҳона ўйлаб юришингизда гуноҳ йўқ. Зеро, Аллоҳ сизларни у аёллар ҳақида ўйлаб юрганингизни билди. Лекин улар билан пинҳона ваъдалашманглар. Фақат яхши гап гапиришингиз мумкин бўлади. То идда муддати тугамагунча никоҳ ақдини тузишга қарор қилманглар. Ҳамда билиб қўйинглар, шубҳасиз, Аллоҳ ичингиздаги ҳамма нарсани билади. Шунингдек, Унга исён қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Ҳамда Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зот эканини ҳам билинглар.
Эй Расулим, Аллоҳнинг раҳмати туфайли уларга юмшоқ муомалада бўлдингиз. Агар сиз уларга қўпол, қаттиқ қалбли бўлганингизда, шубҳасиз, атрофингиздан тарқалиб кетишарди. Шундай экан, уларни кечиринг ва хатолари учун Аллоҳдан мағфират тиланг. Қилинадиган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Қачонки якуний қарорни қабул қилсангиз, унда Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суяниб иш қилувчиларни севади.
Албатта, молу давлат ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан аввалги китоб берилган яҳудий ва насронийлар ва мушриклар томонидан кўплаб озор эшитасизлар. Агар мана шу ҳолларга сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, бу қилганларингиз ишларнинг муқаррарлигидандир.
Дарҳақиқат, Биз олдин Одам билан жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида аҳдлашган эдик. У эса аҳдни унутди ва Биз унда азму қарор кўрмадик.
Эй ўғилчам, намозни тўлиқ адо эт, одамларни яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган турли балоларга сабр қил. Албатта, мана шу амаллар ишларнинг пухтасидандир.
Албатта, кимки берилган азиятларга сабр қилса ва Аллоҳ учун кечириб юборса, албатта, бу пухта ишлардандир.
Бас, эй Муҳаммад, матонат эгаси бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам озорларга сабр қилинг ва уларга тушадиган азобга ошиқманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда гўё фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қоладилар. Бу Аллоҳ томонидан бир етказишдир. Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинади.
Уларнинг итоат қилиши ва яхши сўз сўзлаши лозим эди. Энди, қачонки, иш муқарар бўлганда, улар Аллоҳга содиқ қолсалар, албатта, ўзлари учун яхши бўлар эди.