Ҳо, Мим.
Ahqof сураси
Makkaда нозил бўлган.
26-жуз,46-сура,35 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
26-жуз,46-сура,35 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ҳо, Мим.
Бу Қуръон Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдир.
Айнан ўшалар жаннат аҳли бўлиб, у жойда мангу қоладилар. Бу улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
Ҳамма учун қилган амалларига яраша даражалар бордир. Аллоҳ уларга қилган амалларининг мукофот ва жазосини тўлиқ қилиб беради ва уларга асло зулм қилинмайди.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган маълум муддат билан яратдик. Куфр келтирган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчидирлар.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз ҳақида хабар бериб менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Ёки улар учун осмонларни яратишда шериклик борми?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу Қуръондан олдин нозил қилинган бирор китобни ёки бирор илмий асарни келтиринглар-чи!” – деб айтинг.
Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам чақириққа жавоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у жонсиз бутлар ўша мушрикларнинг дуоларидан бехабардирлар.
Қиёмат куни барча инсонлар ҳисобот учун Унинг ҳузурига жам қилинганда, ўша бутлар уларга душман ва уларнинг ибодат қилганларини ҳам инкор қилувчи бўладилар.
Қачон уларга оятларимиз баён этувчи ҳолида тиловат қилинса, куфр келтирган кимсалар ҳақ Қуръон тўғрисида у ўзларига келган пайтда: “Бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Ёки улар: “Муҳаммад уни ўзи тўқиб олган”, – дейдиларми?! Эй Расулим, уларга: “Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда, Аллоҳдан келадиган бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У Зот бу китоб ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир”, – деб айтинг. Шубҳасиз, У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен пайғамбарларнинг дастлабкиси эмасман. Мен келажакда ўзимга ҳам сизларга ҳам нима қилинишини билмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашаман. Мен фақат қиёмат азобидан аниқ бир огоҳлантирувчиман”, – деб айтинг.
Уларга: “Эй мушриклар, қани айтинглар-чи, агар ушбу Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар уни инкор қилиб турибсиз ҳолбуки, бани Исроил авлодидан бўлган бир гувоҳ ҳам бу Қуръоннинг ўхшашига гувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди. Сизлар эса иймон келтирмай такаббарлик қилганингиз нимаси?! Албатта, Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмас”, – деб айтинг.
Куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга: “Агар бу Қуръон яхши бўлганида анави қуйи табақалар унга бизлардан олдин бормаган бўлар эдилар”, – дедилар. Мана бу Қуръон билан ҳидоят топа олишмагач: “Бу қадимги уйдирмадир”, – дейдилар.
Ушбу Қуръондан олдин Мусонинг йўл бошловчи ва раҳмат бўлган китоби Таврот бор эди. Бу Қуръон арабий тилдаги ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқловчи бир китобдир. У зулм қилган кимсаларни охират азобидан огоҳлантириш ва яхшилик қилувчиларга жаннат ҳақида башорат берувчи бўлиб нозил қилинган.
Шубҳасиз, Роббимиз ягона Аллоҳ, – деб, сўнгра тўғри йўлда қоим турган кимсалар учун хавф йўқдир ва улар ғам чекмайдилар.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.
Айнан улар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган чиройли амалларини қабул қиламиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларини кечиб юборамиз. Уларга берилган ҳақ ваъда мана шудир.
Яна бир кимса борки, ота-онасига: “Уф, сизларга, менга ўлгандан кейин қабрдан қайта чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан олдин ҳам авлодлар ўтган-ку нима улар тирилдими?!” – дейди. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида фарзандига қараб: “Ҳолингга вой бўлгур, Аллоҳга иймон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, – дейдилар. Фарзанд эса уларга: “Булар бари аввалгиларнинг афсоналаридир”, – дейди.
Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.
Куфр келтирган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган кунда уларга: “Сизлар дунё ҳаётингиздаёқ мазангизни қилиб, ҳузурланиб бўлгансиз. Бугун Ер юзида ноҳақ такаббурлик ва фосиқлик қилганингиз учун хорлик азоби билан жазоланасизлар”, – дейилади.
Эй Муҳаммад, Од қабиласининг биродари Ҳудни ёдга олинг! Ўшанда у қум тепаликларда қавмини: “Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен, ҳақиқатан, сизларга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”, – деб огоҳлантирган эди. Ваҳоланки, ундан олдин ҳам кейин ҳам огоҳлантирувчи пайғамбарлар ўтган эди.
Қавми унга: “Сен бизларни худоларимиздан буриш учун келдингми?! Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган азобни келтиргин-чи?” – дедилар.
Ҳуд уларга: “Азоб ҳақидаги билим фақатгина Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим элчи қилиб юборилган динни етказаман. Лекин мен сизларни жоҳиллик қилаётган қавм эканингизни кўряпман”, – деди.
Бас, қачонки, улар ўша азобни водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўрганларида: “Бу бизларга ёмғир келтирувчи булутдир”, – дедилар. Йўқ, у сизлар келишини шошилтирган бўрондир ва унда аламли азоб бордир.
У Роббисининг амри билан барча нарсани ер билан яксон қилади. Бас, бўрон келиб, тонг отганида уларнинг фақат хароба масканларигина кўриниб турар эди. Биз жиноятчи қавмларни мана шундай жазолаймиз.
Эй Макка аҳли, ҳолбуки, Биз бойлик ва қувват жиҳатидан сизларга бермаган имконларни уларга берган эдик. Уларга пухта эшитувчи қулоқлар, теран кўзлар ва дилларни ато қилган эдик. Лекин улар Аллоҳнинг оятларини инкор этганлари учун уларга қулоқлари ҳам кўзлари ҳам, диллари ҳам бирор фойда бермади ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарсалари ўраб олди.
Эй Макка аҳли, Биз сизларнинг атрофингиздаги қишлоқ ва шаҳарларни ҳалок қилдик. Биз уларга шояд тўғри йўлга қайтсалар, деб оятларни батафсил баён қилган эдик.
Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У Зотга яқинлаштирувчи деб тутган сохта илоҳлари ҳалокатдан қутулишлари учун уларга ёрдам берсалар бўлмайди-ми!? Йўқ, улар кўздан ғойиб бўлиб қолдилар. Ана бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиб олган нарсаларидир.
Эй Муҳаммад, ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборганимизни эсланг. Бас, қачонки, улар Қуръон тиловатига ҳозир бўлишгач, бир-бирларига: “Жим бўлинглар”, – дедилар. Бас, қачонки, тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
Жинлар: “Эй қавмимиз, дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқловчи, ҳақ динга ва тўғри йўлга бошлайдиган бир китобни тингладик”, – дедилар.
Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчиси Муҳаммадга жавоб беринглар. ва унга иймон келтиринглар, шунда Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни аламли азобдан сақлайди.
Ким Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида бирон жойга қочиб қутулувчи эмасдир ва унинг учун Аллоҳдан бошқа дўстлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар аниқ залолатдадирлар.
Ахир, охиратни инкор қилувчилар осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишда беҳол бўлмаган Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини ўйлаб кўрмадиларми?! Йўқ! Албатта, У барча нарсага қодир Зотдир.
Куфр келтирган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда уларга: “Мана бу азоб ҳақ эмас эканми?!” – дейилади. Улар: “Роббимизга қасамки, худди шундай, ҳақ экан”, – дейдилар. Шунда Аллоҳ: “Бас, куфр келтирганингиз учун мана шу азобни тотинглар!” – дейди.
Бас, эй Муҳаммад, матонат эгаси бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам озорларга сабр қилинг ва уларга тушадиган азобга ошиқманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда гўё фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қоладилар. Бу Аллоҳ томонидан бир етказишдир. Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинади.