Ҳо, Мим.
Duxon сураси
Makkaда нозил бўлган.
25-жуз,44-сура,59 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
25-жуз,44-сура,59 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ҳо, Мим.
Аниқ китоб бўлган Қуръонга қасам бўлсин.
Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз ушбу Қуръон билан охират азобидан огоҳлантирувчи бўлдик.
Ўша кечада ҳар бир ҳикматли ишлар ажратилади.
У ишлар Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Албатта, Биз пайғамбар юборувчидирмиз.
Бу Роббингиз томонидан раҳматдир. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Агар ҳақиқатан ишонувчи бўлсангизлар, Роббингиз осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Роббисидир.
Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ўлдиради ва тирилтиради. У сизнинг ҳам Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Роббидир.
Йўқ, улар ҳали ҳам қайта тирилиш хусусида шак-шубҳа ичида ўйнаб юрибдилар.
Бас, эй Муҳаммад, осмон барчага кўринадиган очиқ-ойдин тутунни олиб келтирадиган кунга кўз тутиб туринг.
У тутун барча одамларни ўраб олади. Бу аламли азобдир.
Эй Роббимиз, бизлардан бу азобни кўтаргин. Албатта, бизлар иймон келтирувчилармиз.
Уларда қаёқдан ҳам эслатма олиш бўлсин, ҳолбуки, уларга аниқ пайғамбар келган эди.
Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: “Муҳаммадга Қуръон бировлар томонидан ўргатиб қўйилган мажнундир”, – дедилар.
Биз бу азобни сизлардан бироз аритувчимиз, сизлар эса албатта, яна куфрга қайтувчисизлар.
Даҳшатли ушлаш билан тутадиган қиёмат кунида Биз улардан интиқом олувчимиз.
Биз улардан олдин фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир шарофатли пайғамбар келган эди.
Мусо уларга: “Сизлар менга Аллоҳнинг бандалари бўлган бани Исроил авлодларини топширинглар. Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғамбарман”, – деган эди.
Аллоҳга кибр қилманглар. Мен сизларга пайғамбар эканлигимга доир аниқ ҳужжат келтираман.
Мен Роббим ва Роббингиздан мени тошбўрон қилишларингиздан паноҳ сўрадим.
Агар менга иймон келтирмасангизлар, у ҳолда мендан узоқ туринглар.
Бас, Мусо Роббисига: “Улар жиноятчи қавмлардир”, – деб дуо қилди.
Бас, Мусога ваҳий қилиб: Бандаларим билан тунда йўлга чиққин. Албатта, сизлар фиръавн лашкарлари томонидан таъқиб қилинувчисизлар”, – дедик.
Иккига айрилган денгизни очиқ ҳолда қўявер. Улар ғарқ қилинувчи қўшиндир.
Улар орқаларида қанчадан-қанча боғларни, чашмаларни, қолдириб кетдилар.
Яна кўплаб экинзорларни ва сўлим жойларни қолдириб ғарқ бўлиб кетдилар.
Яна қанчадан-қанча у ерда баҳраманд бўлган неъматларни қолдириб кетдилар.
Мана шундай қилиб, Биз у неъматларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
Бас, осмон ҳам Ер ҳам уларга ачиниб йиғлагани йўқ. Шунингдек, улар тавба қилиш учун муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.
Дарҳақиқат, Биз бани Исроил авлодига фиръвннинг хор қилувчи азобидан нажот бердик.
Уларни фиръавннинг зулмидан халос қилдик. У, ҳақиқатан, мутакаббир ва ҳаддан ошувчилардан эди.
Дарҳақиқат, Биз бани Исроил авлодини билган ҳолимизда ўз замонларидаги барча оламлардан танлаб олган эдик.
Яна уларга турли мўъжизалардан тафаккур қилишлари учун унда аниқ синов бор нарсаларни бердик.
Албатта, ана улар шундай деб, айтар эдилар.
“Ўлим фақат мана шу дунёдаги биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилувчи эмасмиз.
Бас, агар қайта тирилиш ҳақидаги сўзингизда ростгўйлардан бўлсангизлар, ота-боболаримизни қайта тирилтириб келтиринглар-чи?” – дейдилар.
Улар куч-қувватда яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки, улар гуноҳкор қавм эдилар.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудага ўйнаб яратмаганмиз.
Биз уларни фақат ҳақ ҳикмат билан яратганмиз. Лекин уларнинг аксарияти билмайдилар.
Ҳақ билан ботилнинг ажрим кунидаги қиёмат, барчалари учун белгиланган вақтдир.
У кунда дўст дўстга бирор нарсада асқотмайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Бироқ Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина ёрдам берилади. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва марҳамати чексиз бўлган – Раҳим Зотдир.
Албатта, дўзахнинг ўртасида ўсадиган Заққум дарахти бор.
У гуноҳкорнинг таомидир.
У худди эритилган маъдан каби қоринларда қайнайди.
Гўё қайноқ сувнинг қайнашидек.
Дўзах фаришталарига: “У гуноҳкорни тутиб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар”, – дейилади.
Кейин бошидан қайноқ сув азобидан қуйинглар.
Ана энди бу азобни тотиб кўргин. Дарҳақиқат, сен “иззат ва икром қилинган”сан.
Дарвоқе, бу азоб сизлар шубҳа қилиб юрган нарсангиздир.
Албатта, тақволи зотлар у кунда осойишта жойда бўладилар.
Боғлар ва чашмалар орасида бўладилар.
Улар бир-бирларига юзланган ҳолларида бўлиб, қалин ва юпқа шойидан либослар киядилар.
Мана шундай қилиб, уларни шаҳлокўзли ҳурларга жуфтлаб берамиз.
Улар у жойда хотиржам бўлган ҳолларида ҳар турли мевани ҳузурларига чақирадилар.
Улар жаннатда дунёдаги биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар. Аллоҳ уларни дўзах азобидан сақлайди.
Бу Роббингиз томонидан бўлган фазлдир. Мана шу катта ютуқдир.
Бас, эй Муҳаммад, дарҳақиқат, эслатма олишлари учун Биз бу Қуръонни сизнинг тилингиз билан осон қилиб бердик.
Бас, энди сиз кофирларнинг ҳоли нима бўлишини кузатиб туринг. Шубҳасиз, улар ҳам қилмишларига кўз тутувчидирлар.