Вақтики қуёш букланганда,
Takvir сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,81-сура,29 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,81-сура,29 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Вақтики қуёш букланганда,
Юлдузлар ҳам ўз фалакларидан тўкилганда,
Тоғлар ҳам ўз жойларидан силжитилганда,
Қорнидаги боласи ўн ойлик бўғоз туялар ҳам бўш қўйиб юборилганида,
Ваҳший ҳайвонлар ҳам бир жойга тўпланганида,
Денгизлар куйдирилганида,
Руҳлар қайтадан жасадларга жуфтланганида,
Тириклай кўмилган ҳар бир қиздан сўралганида,
Қайси гуноҳи учун ўлдирилган, деб сўралганида,
Ҳамда номаи аъмол саҳифалари очилганида,
Осмон Ер устидан қўпориб олинганида,
Дўзах кофирлар учун қиздирилганида,
Жаннат тақводорларга яқин қилинганида,
Ҳар бир жон ўша кун учун нима ҳозирлаб келганини билади.
Бас, қайта-қайта чиқиб кўриниб турувчи юлдузларга қасам бўлсин.
Беркинувчи сайёраларга қасам бўлсин.
Ўз зулмати билан кириб келган тунга қасам.
Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам бўлсинки,
Албатта, бу Қуръон ҳурматли элчининг сўзидир.
У қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ наздида мартабалидир.
У жойда фаришталар томонидан итоат қилинувчи ва ишончли зотдир.
Сизларнинг соҳибингиз Муҳаммад мажнун эмасдир.
Дарҳақиқат, у Жаброилни очиқ уфқда кўрди.
У пайғамбар ғайбга бахил эмасдир.
Бу Қуръон Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтоннинг сўзи эмасдир.
Бас, сизлар уни инкор қилиб қаёққа кетмоқдасизлар?!
У Қуръон, ҳақиқатан, бутун оламлар учун эслатмадир.
Орангиздан тўғри бўлишни хоҳлаган кишилар учун эслатмадир.
Сизлар фақат барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ хоҳласагина тўғри бўлишни хоҳлайсизлар.