﷽
TasnimTasnim
123456789101112
Al-Qur'an Al-Karim
وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ1448 йил 8 сафар|2026 йил 22 июл, чоршанба
Асосий саҳифаСураларМасдар-ўзакЭъроб-ул ҚуръонАл-МуфрадотҚуръондан қидиришБиз ҳақимизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114

Суралар

1

Fotiha

7 oyat

الفاتحة
2

Baqara

286 oyat

البقرة
3

Oli Imron

200 oyat

آل عمران
4

Niso

176 oyat

النساء
5

Moida

120 oyat

المائدة
6

An'om

165 oyat

الأنعام
7

A'rof

206 oyat

الأعراف
8

Anfol

75 oyat

الأنفال
9

Tavba

129 oyat

التوبة
10

Yunus

109 oyat

يونس
11

Hud

123 oyat

هود
12

Yusuf

111 oyat

يوسف
13

Ra'd

43 oyat

الرعد
14

Ibrohim

52 oyat

إبراهيم
15

Hijr

99 oyat

الحجر
16

Nahl

128 oyat

النحل
17

Isro

111 oyat

الإسراء
18

Kahf

110 oyat

الكهف
19

Maryam

98 oyat

مريم
20

Toho

135 oyat

طه
21

Anbiyo

112 oyat

الأنبياء
22

Haj

78 oyat

الحج
23

Mu'minun

118 oyat

المؤمنون
24

Nur

64 oyat

النور
25

Furqon

77 oyat

الفرقان
26

Shu'aro

227 oyat

الشعراء
27

Naml

93 oyat

النمل
28

Qosos

88 oyat

القصص
29

Ankabut

69 oyat

العنكبوت
30

Rum

60 oyat

الروم
31

Luqmon

34 oyat

لقمان
32

Sajda

30 oyat

السجدة
33

Ahzob

73 oyat

الأحزاب
34

Saba'

54 oyat

سبأ
35

Fotir

45 oyat

فاطر
36

Yosin

83 oyat

يس
37

Soffat

182 oyat

الصافات
38

Sod

88 oyat

ص
39

Zumar

75 oyat

الزمر
40

G'ofir

85 oyat

غافر
41

Fussilat

54 oyat

فصلت
42

Shuro

53 oyat

الشورى
43

Zuxruf

89 oyat

الزخرف
44

Duxon

59 oyat

الدخان
45

Josiya

37 oyat

الجاثية
46

Ahqof

35 oyat

الأحقاف
47

Muhammad

38 oyat

محمد
48

Fath

29 oyat

الفتح
49

Hujurot

18 oyat

الحجرات
50

Qof

45 oyat

ق
51

Zoriyot

60 oyat

الذاريات
52

Tur

49 oyat

الطور
53

Najm

62 oyat

النجم
54

Qamar

55 oyat

القمر
55

Ar-Rohman

78 oyat

الرحمن
56

Voqea

96 oyat

الواقعة
57

Hadid

29 oyat

الحديد
58

Mujodala

22 oyat

المجادلة
59

Hashr

24 oyat

الحشر
60

Mumtahana

13 oyat

الممتحنة
61

Sof

14 oyat

الصف
62

Jumu'a

11 oyat

الجمعة
63

Munofiqun

11 oyat

المنافقون
64

Tag'obun

18 oyat

التغابن
65

Taloq

12 oyat

الطلاق
66

Tahrim

12 oyat

التحريم
67

Mulk

30 oyat

الملك
68

Qalam

52 oyat

القلم
69

Haqqo

52 oyat

الحاقة
70

Ma'orij

44 oyat

المعارج
71

Nuh

28 oyat

نوح
72

Jin

28 oyat

الجن
73

Muzzammil

20 oyat

المزمل
74

Muddassir

56 oyat

المدثر
75

Qiyomat

40 oyat

القيامة
76

Inson

31 oyat

الإنسان
77

Mursalot

50 oyat

المرسلات
78

Naba'

40 oyat

النبأ
79

Noziot

46 oyat

النازعات
80

Abasa

42 oyat

عبس
81

Takvir

29 oyat

التكوير
82

Infitor

19 oyat

الانفطار
83

Mutoffifun

36 oyat

المطففين
84

Inshiqoq

25 oyat

الانشقاق
85

Buruj

22 oyat

البروج
86

Toriq

17 oyat

الطارق
87

A'laa

19 oyat

الأعلى
88

G'oshiya

26 oyat

الغاشية
89

Fajr

30 oyat

الفجر
90

Balad

20 oyat

البلد
91

Shams

15 oyat

الشمس
92

Layl

21 oyat

الليل
93

Zuho

11 oyat

الضحى
94

Sharh

8 oyat

الشرح
95

Tin

8 oyat

التين
96

Alaq

19 oyat

العلق
97

Qadr

5 oyat

القدر
98

Bayyina

8 oyat

البينة
99

Zalzala

8 oyat

الزلزلة
100

Odiyot

11 oyat

العاديات
101

Qori'a

11 oyat

القارعة
102

Takosur

8 oyat

التكاثر
103

Asr

3 oyat

العصر
104

Humaza

9 oyat

الهمزة
105

Fil

5 oyat

الفيل
106

Quraysh

4 oyat

قريش
107

Mo'un

7 oyat

الماعون
108

Kavsar

3 oyat

الكوثر
109

Kafirun

6 oyat

الكافرون
110

Nasr

3 oyat

النصر
111

Masad

5 oyat

المسد
112

Ixlos

4 oyat

الإخلاص
113

Falaq

5 oyat

الفلق
114

Nos

6 oyat

الناس
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир

Maryam сураси

Makkaда нозил бўлган.

16-жуз,19-сура,98 оятдан иборат
←

Олдинги сура

18. Kahf

الكهف
طه

Кейинги сура

20. Toho

→
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.

19:1

Каф, Ҳа, Йа, Айн, Сод.

19:2

Эй Расулим, бу Роббингизнинг бандаси Закариёга қилган марҳаматининг зикридир.

19:3

Ўша пайт Закариё Роббисига хуфёна дуо қилди.

19:4

Закариё дуосида: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошга оқ туташди. Эй Роббим, мен сенга дуо қилиб ҳеч қачон бахтсиз бўлмаганман”, – деди.

19:5

Менинг ортимда қоладиган қариндошларимнинг динга даъватни тўхтатиб қўйишларидан қўрқаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди, Сен Ўз даргоҳингдан менга ёрдамчи бўлган бир фарзанд бер.

19:6

У фарзанд менга ва бобом Яъқуб хонадонига меросхўр бўлсин, уни Ўз наздингда рози бўлинадиган солиҳ кишилардан қилгин.

19:7

Аллоҳ унга: “Эй Закариё, Биз сенга бир бола хушхабарини берамиз. Унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга ҳеч кимни исмдош қилмаганмиз”, – деб ваҳий қилди.

19:8

Шунда Закариё: “Эй Роббим, хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликнинг поёнига етиб қолган бўлсам, менда фарзанд қаёқдан бўлсин?” – деди.

19:9

Фаришталар унга: “Ҳа, шундай, Роббинг бу иш Менга осон, ахир сени илгари ҳеч нарса бўлмаган пайтингда ҳам яратган эдим-ку, – деб айтмоқда”, – деди.

19:10

Кейин Закариё: “Эй Роббим, менга кампирим ҳомилали бўлганига доир бир белги қилгин”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг шуки, соғ бўла туриб, уч кеча ва кундузгача тилинг тутилиб одамларга гапира олмайсан”, – деди.

19:11

Кейин Закариё меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишни ишора қилди.

306-саҳифа
19:12

Биз унга: “Эй Яҳё, Таврот китобини маҳкам тутгин”, – дедик. Ҳамда унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат ва илм ато қилдик.

19:13

Шунингдек, унга Ўз даргоҳимиздан меҳрибонлик ҳамда поклик ато қилдик ва у тақводор бўлди.

19:14

У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр қилувчи, осий бўлмади.

19:15

Унга туғилган кунида ҳам, вафот этадиган кунида ҳам, қайта тириладиган қиёмат кунида ҳам салом бўлсин.

19:16

Эй Муҳаммад, бу китобда Марямни ёдга олинг. У ўз оиласидан четга, шарқ томонга чекилди.

19:17

Улардан пардага беркиниб олган пайтида, Биз унга руҳимиз Жаброилни юбордик. Бас, у Марямга ҳақиқий одам бўлиб кўринди.

19:18

Марям унга: “Мен Раҳмонга илтижо қилиб, сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар Аллоҳдан қўрқувчи бўлсанг, менга яқинлашма”, – деди.

19:19

Жаброил унга: “Қўрқма сенга зарар бермайман, мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун келган Роббингдан элчиман, холос”, – деди.

19:20

Марям унга: “Менга ҳали одамзот тегмаган бўлса, бузуқ аёл ҳам бўлмасам, менга қаёқдан фарзанд бўлсин?!” – деди.

19:21

Жаброил Марямга: “Ҳа, шундай, Роббинг айтдики, бу иш Менга осондир. Биз у болани одамлар учун мўъжиза ва Ўз томонимиздан раҳмат манбаи қиламиз. Бу битган ишдир”, – деди.

19:22

Кейин Марям унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга чекка бир жойга кетди.

19:23

Шундан кейин, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти шохига олиб борди кейин Марям: “Кошки эди, мана бундай кундан олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсайдим”, – деди.

19:24

Шунда хурмо дарахтининг остидан Жаброил: “Ғамгин бўлма, Роббинг оёқ остингдан бир оқар сув қилиб қўйди”, – деб нидо қилди.

19:25

Мана шу қуриб қолган хурмо шохини ўзингга силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини тўкади.

307-саҳифа
19:26

Энди, еб-ичгин ва кўзинг қувонсин. Бас, агар одамзотдан бирортасини кўриб қолсанг ва у сендан савол сўраса унга: “Мен Раҳмон розилиги учун рўза тутишни назр қилганман, бас, бугун бирор инсон билан гаплашмайман”, – деб айтгин.

19:27

Сўнг Марям боласини кўтарган ҳолда қавмига келди. Улар: “Эй Марям, сен қизиқ иш қилибсан-ку!” – дедилар.

19:28

Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша бўлмаган эди-ку!” – дедилар.

19:29

Шунда Марям ўзи гапирмай, боласига ишора қилди. Улар: “Бешикда бўлган гўдак билан қандай гаплашамиз”, – дедилар.

19:30

Шунда гўдак тилга кириб: “Мен Аллоҳнинг бандасидирман. Аллоҳ менга китоб берди ва мени пайғамбар қилди”, – деб гапириб юборди.

19:31

Ҳамда мени қаерда бўлсам ҳам баракатли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намоз ва закотни адо қилишимни буюрди.

19:32

Шунингдек, мени онамга меҳрибон қилди ва мени такаббур, бадбахт қилмади.

19:33

Менга туғилган кунимда ҳам, вафот этадиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам салом бўлгай.

19:34

Мана шу Яҳудий ва насронийлар шубҳа қилишаётган Марям ўғли Исо Масиҳ тўғрисидаги ҳақ сўздир.

19:35

Аллоҳга ҳеч қандай фарзанд тутиш мумкин эмасдир. У бундай нуқсондан покдир. У бирор ишни қилишни истаса, фақат унга “Бўл!” – дейди, бас, ўша иш дарҳол бўлади.

19:36

Исо ўз қавмига: “Албатта, Аллоҳ Роббим ва Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Мана шу тўғри йўлдир”, – деди.

19:37

Сўнгра гуруҳлар Исо пайғамбар хусусида ораларида ихтилоф қилдилар. Бас, улуғ кун бўлган қиёмат манзарасидан куфр келтирган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин!

19:38

Улар Бизга келадиган кунда жуда тиниқ кўрадиган ва аниқ эшитадиган бўлиб қоладилар. Лекин золимлар бугун аниқ адашишдалар.

308-саҳифа
19:39

Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.

19:40

Албатта, Биз Ўзимиз бу Ерни ва ундаги бор жонзотни мерос қилиб оламиз ва барчалари Бизнинг ҳузуримизга қайтариладилар.

19:41

Эй Муҳаммад, ушбу китобда Иброҳим пайғамбарнинг қиссасини ҳам ёдга олинг. Шубҳасиз, у жуда садоқатли пайғамбар эди.

19:42

Вақтики, у отасига: “Эй отажон, нега сен ҳеч нарсани эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирор фойда етказа олмайдиган нарсага ибодат қиласан?” – деди.

19:43

Эй отажон, дарҳақиқат, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргашгин, сени тўғри йўлга ҳидоят қиламан.

19:44

Эй отажон, асло шайтонга ибодат қилма! Чунки шайтон Раҳмонга итоатсиз бўлган эди.

19:45

Эй отажон, ростдан ҳам, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, дўзахда шайтонга яқин бўлиб қолишингдан қўрқаман”, – деди.

19:46

Отаси унга: “Эй Иброҳим, сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасам бўлсинки, агар сен бу гапларингдан тийилмасанг, албатта, сени тошбўрон қиламан ва ёки бўлмаса мени бутунлай тарк эт!” – деди.

19:47

Иброҳим отасига: “Омон бўл, энди Роббимдан сен учун мағфират сўрайман. Албатта, У менга меҳрибон Зотдир.

19:48

Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланаман ва ёлғиз Роббимга илтижо қиламан. Шояд, Роббимга илтижо қилиш билан сиз каби бахтсиз бўлиб қолмайман, деб умид қиламан.

19:49

Бас, Иброҳим улардан ва Аллоҳдан бошқага сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга фарзанд қилиб Исҳоқни ва набира қилиб Яъқубни бердик ҳамда барчаларини пайғамбар қилдик.

19:50

Шунингдек, уларга Ўз раҳматимиздан неъматлар инъом этдик ва улар учун доимо олий мақтовларни қилдик.

19:51

Эй Муҳаммад, ушбу китобда Мусо пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Ҳақиқатан, у танлаб олинган расул ва пайғамбар эди.

309-саҳифа
19:52

Биз унга Тур тоғининг ўнг томонидан нидо қилдик ва уни муножот учун Ўзимизга яқин қилдик.

19:53

Биз унга Ўз раҳматимиз билан биродари Ҳорунни пайғамбар қилиб бердик.

19:54

Эй Муҳаммад, бу китобда Исмоил пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи ҳамда расул ва пайғамбар эди.

19:55

У ўз аҳлини намоз ва рўзага буюрар эди. У Роббиси наздида рози бўлинган киши эди.

19:56

Яна бу китобда Идрис пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Дарҳақиқат, у ростгўй пайғамбар эди.

19:57

Биз уни олий мақомга кўтардик.

19:58

Айнан ўшалар Одам Ато зурриётидан, Биз Нуҳ пайғамбар билан бирга кемада кўтарган ва тўфон балосидан нажот берган кишилардан, Иброҳим зурриётидан, Исроил ва Биз ҳидоят қилган ва танлаб олган кишилардан бўлмиш Аллоҳ инъом этган пайғамбарлардир. Қачонки уларга Раҳмоннинг оятлари тиловат қилинса, сажда қилган ва йиғлаган ҳолларида йиқиладилар.

19:59

Кейин уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта, ёмон жазога йўлиқадилар.

19:60

Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.

19:61

Улар Раҳмоннинг бандаларига ғайбдан ваъда қилган Адн номли абадий қолинадиган жаннатларга кирадилар. Албатта, Унинг ваъдаси ўз вақтида келувчидир.

19:62

У жойда улар беҳуда сўз эшитмайдилар. Аксинча, фақат салом деган сўзни эшитадилар. Ҳамда улар учун эртаю кеч у ерда ризқлари ҳозирдир.

19:63

Бандаларимиздан тақводор бўлган кишиларга Биз мерос қилиб берадиган жаннат мана будир.

19:64

Жаброил: “Биз фаришталар фақат Роббингизнинг амри билан тушамиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, иккиси ўртасидаги барча ишлар ҳам, фақат Унинг измидадир. Роббингиз унутувчи бўлмаган”, – дейди.

310-саҳифа
19:65

Аллоҳ осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир. Бас, Унга ибодат қилинг ва ибодатида бардошли бўлинг. Ахир Унга тенг бирор исмни биласизми?!

19:66

Иймонсиз одам: “Ўлганимдан кейин яна тирик ҳолда қабримдан чиқариламанми?” – дейди.

19:67

Ахир, ўша инсон Биз уни олдин ўзи ҳеч нарса бўлмаган пайтида яратганимизни эсламайдими?!

19:68

Эй Муҳаммад, бас, Роббингизга қасамки, албатта, Биз уларни йўлдан оздирган шайтонлари билан бирга қиёматда жамлаймиз, сўнгра барчаларини жаҳаннам атрофида тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз.

19:69

Кейин ҳар бир гуруҳдан қайси бирлари Раҳмонга ашаддийроқ осий бўлса, ўшани суғуриб оламиз ва жаҳаннамга ташлаймиз.

19:70

Кейин албатта, Биз унга киришга лойиқроқ кимсаларни энг яхши билувчимиз.

19:71

Эй одамлар, сизларнинг ичингиздан дўзахнинг даҳшатли манзарасини кўриш ва Сирот кўпригидан ўтиш учун унга яқин келмайдиган биронта одам йўқ. Бу Роббингиз наздида, албатта, бажариладиган фармондир.

19:72

Ана ундан кейин тақводор бўлган кимсаларга дўзахдан нажот берамиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида у ерда қолдирамиз.

19:73

Қачонки уларга аниқ оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар кибрланиб иймон келтирганларга: “Икки гуруҳнинг қайси бири дунёдаги мақом ва мавқе жиҳатидан яхшироқдир?” – дедилар.

19:74

Ҳолбуки, улардан олдин уй анжомлари ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганмиз.

19:75

Эй Муҳаммад, уларга: “Ким залолатда бўлса, бас, Раҳмон унинг муддатини узайтирсин, токи ўзларига ваъда қилинган дунё азобини ёки қиёматни кўрганларида, албатта, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва лашкари заифроқ эканини биладилар”, – деб айтинг.

19:76

Аллоҳ тўғри йўлдаги кишиларга ҳидоятни янада зиёда қилади. Роббингиз наздида боқий қолувчи солиҳ амаллар савоби яхшироқ ва оқибати хайрлидир.

311-саҳифа
19:77

Эй Муҳаммад, оятларимизга куфр келтирган ва: “Охиратда, албатта, менга мол-мулк ва фарзанд берилади”, – деган кимсани кўрдингизми?

19:78

Нима, у ғойибдан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олганми?!

19:79

Йўқ, ундай эмас, албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўямиз ҳамда унга азобни узайтириб қўямиз.

19:80

У айтаётган мол-мулкни Биз мерос қилиб оламиз ва у Бизнинг ҳузуримизга ёлғиз ҳолда келади.

19:81

Мушриклари Аллоҳдан бошқа, ўзларига мадад бўлиши учун илоҳлар қилиб олдилар.

19:82

Йўқ, аксинча, қиёматда бутлари уларнинг қилган ибодатларини инкор қиладилар ва уларга қарши бўладилар.

19:83

Эй Муҳаммад, Биз кофирларга гуноҳ ишлар учун уларни қўзғатадиган шайтонларни юборганимизни кўрмадингизми?!

19:84

Бас, сиз уларга қарши чиқишга шошилманг. Албатта, Биз уларнинг қилган ишларини аниқ ҳисоблаб боряпмиз.

19:85

У кунда тақводорларни Раҳмон ҳузурига ҳайъат ҳолида тўплаб борамиз.

19:86

Гуноҳкорларни эса ташна ҳолларида жаҳаннамга ҳайдаймиз.

19:87

У кунда фақат Раҳмон наздида аҳд олган холис кишиларгина шафоатга эга бўладилар.

19:88

Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб: “Раҳмон бола тутди”, – дедилар.

19:89

Эй мушриклар, чиндан ҳам бу гапингиз билан жуда оғир нарса келтирдингиз.

19:90

Унинг оғирлигидан осмонлар ёрилиб, Ер бўлиниб, тоғлар қулаб парчаланиб кетишига оз қолди.

19:91

Бунинг сабаби, Раҳмонга фарзанд даъво қилишларидир.

19:92

Раҳмон учун фарзанд тутиш лойиқ эмас. Чунки ҳамма унга қулдир.

19:93

Осмонлар ва Ердаги барча жонзот қиёмат кунида Раҳмон ҳузурига қул бўлган ҳолда келади.

19:94

Албатта, Аллоҳ уларни қамраб олган ва ададини санаб қўйгандир.

19:95

Уларнинг барчаси қиёмат куни Унинг ҳузурига ёлғиз ҳолда келувчидир.

312-саҳифа
19:96

Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун яқинда Раҳмон муҳаббат пайдо қилади.

19:97

Эй Муҳаммад, албатта, Биз бу Қуръонни тақводорларга жаннат билан хушхабар беришингиз ва қайсар қавмни жаҳаннам билан огоҳлантиришингиз учун уни сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик.

19:98

Биз улардан олдин ҳам қанчалаб осий наслларни ҳалок қилганмиз. Сиз улардан тирик қолган бирортасини сезяпсизми ёки уларнинг шивирлашини эшитяпсизми?!