Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар, то уларга ҳужжат келгунча, куфрдан ажралувчи бўлмадилар.
Bayyina сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,98-сура,8 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,98-сура,8 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар, то уларга ҳужжат келгунча, куфрдан ажралувчи бўлмадилар.
У ҳужжат Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар бўлиб уларга покиза саҳифаларни тиловат қилади.
У саҳифаларда энг тўғри битиклар мавжуддир.
Аҳли китоблар фақат уларга ҳужжат келганидан кейингина бўлиниб кетдилар.
Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни ширкдан холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўлиқ адо қилишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри диндир.
Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирган кимсалар жаҳаннам оташида бўлиб, ўша жойда мангу қоладилар. Ана ўшалар халойиқнинг энг ёмонидирлар.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар – айнан ўшалар халойиқнинг энг яхшисидирлар.
Роббилари ҳузуридаги уларнинг мукофотлари тагидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатларидир. Улар ўша жойда абадий қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлади, улар Аллоҳдан рози бўладилар. Бу мукофот Роббисидан қўрққан кишилар учундир.