104:1
Кишилар орқасидан ғийбат қилувчи, олдида масхара қилувчи ҳар кимсанинг ҳолига вой бўлсин!
Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Кишилар орқасидан ғийбат қилувчи, олдида масхара қилувчи ҳар кимсанинг ҳолига вой бўлсин!
У мол-дунёни йиғиб, уни санаб турар эди.
Топган моли уни дунёда абадий қолдиради деб ўйлаб юрар эди.
Йўқ! Қасамки, албатта, у чилпарчин қилувчи ҳутамага ташланади!
Эй инсон, чилпарчин қилувчи ҳутама нима эканлигини сенга нима билдирди?!
У ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидир.
У олов баданларни тешиб ўтиб юракларга қадар етади.
Албатта, у олов уларнинг устидан қоплаб олгандир.
Ўзлари узун устунларда боғланган бўладилар.