Тур тоғи билан қасам ичаман.
Tur сураси
Makkaда нозил бўлган.
27-жуз,52-сура,49 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
27-жуз,52-сура,49 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Тур тоғи билан қасам ичаман.
Сатрланган китоб билан қасам.
У китоб очиқ саҳифададир.
Ҳамда Байт ул-Маъмур билан қасам.
Осмонда баланд кўтарилган том билан қасам.
Тўлиб тошган денгиз билан қасам.
Роббингизнинг азоби, шубҳасиз, рўй берувчидир.
Уни даф этувчи ҳеч қандай куч йўқдир.
У кунда осмон ларзага келиб, чайқалади.
Тоғлар ҳам жойларидан силжиб, тўзон каби сайр қилади.
Ана ўша кунда пайғамбарларни ёлғонга чиқарувчиларга вой бўлсин!
Улар залолатга шўнғиб, бепарво ўйнаб юрадиган кимсалардир.
У кунда жаҳаннам оташига куч билан ҳайдаладилар.
У кунда уларга: “Сизлар ёлғон деб юрган дўзах мана шудир”, – дейилади.
Қани, бу ҳам сеҳрми ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
Тақводор кимсалар эса боғлар ва неъматлар ичидадирлар.
Уларга: “Сизлар дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз сабабли бемалол енглар ва ичинглар”, – дейилади.
Улар жаннатда қатор сўриларда ястанган ҳолларида бўладилар. Биз уларга шаҳлокўз ҳурларни жуфт қилиб берамиз.
Яна уларни кўнгиллари истайдиган лаззатли мева ва мазали гўшт билан кетма-кет таъминлаб турамиз.
Жаннат аҳли у ерда шароб тўла косаларини бир-бирларига узатадилар. Ундан ичганларида беҳуда гап ва гуноҳ бўлмайди.
Уларнинг атрофларида гўё садаф ичида яширинган дурдек пок ва хушсурат ғуломлар айланиб хизмат қилиб юради.
Жаннатдагилар бир-бирларига қараб, савол-жавоб қиладилар.
Улар: “Ҳақиқатан, бизлар илгари дунёда оиламиз орасида Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан қўрқувчилар эдик”, – дейдилар.
Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат қилди ва бизларни “самум” номли дўзах шамолининг азобидан сақлади.
Дарҳақиқат, бизлар илгари дунёда эканимизда Унга дуо қилар эдик. Албатта, У яхшиликларни ато қилувчи – Барр ва марҳамати чексиз бўлган – Раҳим Зотдир.
Бас, эй Муҳаммад, инсонларга Қуръон оятлари билан эслатма бераверинг, чунки сиз Роббингизнинг неъмати сабабли коҳин ҳам, мажнун ҳам эмассиз.
Балки, мушриклар: “Муҳаммад шоирдир унга замон ҳалокатлари етишини кутармиз”, – дейдилар?!
Эй Расулим, уларга: “Кутаверинглар мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман”, – деб айтинг.
Балки, улар: “Муҳаммад Қуръонни ўзи тўқиб олган”, – дейдилар?! Йўқ, улар Аллоҳга иймон келтирмайдилар.
Бас, агар чиндан ҳам ростгўй бўлсалар, ўзлари ҳам ўша Қуръонга ўхшаш бирор сўз келтирсинлар-чи?!
Ёки улар ҳеч нарсасиз яралиб қолганмилар?! Ёки улар ўзлари яратувчимилар?!
Ёки улар осмонлар ва Ерни ҳам яратгандирлар?! Йўқ, улар ҳақ сўзга ишонмайдилар!
Ёки уларнинг ҳузурларида Роббингизнинг хазиналари борми?! Ёки улар бутун борлиқни бошқариб турувчимилар?!
Ёхуд қизлар Унга нисбат берилди-ю, ўғиллар сизгами?
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан даъватингиз учун ҳақ сўрамоқдасиз-у, улар ўша тўловдан қийналгандирлар?!
Ёки уларнинг ҳузурларида ғайб илми бўлиб, улар ундан кўчириб ёзиб олаётгандирлар?!
Балки, улар сизни ҳалок қилиш учун бирор ҳийла қилмоқчидирлар?! Ундай бўлса, ўша куфр келтирган кимсаларнинг ўзлари ҳийлага гирифтор бўлувчидир.
Агар улар устиларига уларни ҳалок қилиш учун осмоннинг бир парчаси тушаётганини кўрсалар ҳам: “Бу тўпланиб қолган булутдир”, – дейдилар.
Бас, эй Муҳаммад, сиз уларни, то ўзлари ҳалок қилинадиган кунларига йўлиққунларича, қўйиб беринг.
У кунда уларнинг ҳийлалари асло фойда бермайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Шунингдек, кечадан бир вақт ажратиб ва юлдузлар ботгач, саҳарда ҳам Унга тасбеҳ айтинг.
Унга кириб, куйинглар. Энди унинг азобига хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар, сизларга баробардир. Сизлар фақат ўзингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини олмоқдасиз, холос.
Улар Роббилари ато этган нарсалар билан хурсанддирлар. Роббилари уларни дўзах азобидан сақлаган.
Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга ўша зурриётларини қўшиб, уларга қилган амалларидан бирор нарсани ҳам камайтирмаймиз. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олинувчидир.
Балки, уларнинг ақллари мана шунга амр қилар?! Ёки улар туғёнга кетган қавмдирлар?!
Балки, уларда устига чиқиб, фаришталарнинг сўзларини эшитиб оладиган нарвон бордир?! У ҳолда уларнинг эшитиб олувчиси Аллоҳнинг амридан аниқ ҳужжат келтирсин!
Ёхуд улар учун Аллоҳдан бошқа илоҳ борми?! Субҳаналлоҳ, Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан покдир!
Албатта, зулм қилган кимсалар учун у қиёмат кунидан олдин мана шу дунёда ҳам азоблар бордир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Эй Муҳаммад, сиз Роббингизнинг ҳукмига сабр қилинг. Шундоқ ҳам сиз, албатта, Бизнинг кўз ўнгимиздасиз! Тонгда уйқудан турган пайтингизда, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!