95:1
Анжир ва зайтунга қасам бўлсин.
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,95-сура,8 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Анжир ва зайтунга қасам бўлсин.
Сийно тоғи билан қасам бўлсин.
Мана шу тинч-осойишта Макка шаҳрига қасам бўлсин.
Ҳақиқатан, Биз инсонни энг гўзал тузилишда яратдик.
Сўнгра қариган сари, уни асфала софилинга қайтардик.
Фақат, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга битмас-туганмас ажр бордир.
Бас, эй инсон! Шундан кейин жазо кунини ёлғонга чиқаришга сени нима мажбур этмоқда?!
Ахир, Аллоҳ ўша кунда ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!