﷽
TasnimTasnim
123456789101112
Al-Qur'an Al-Karim
وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ1448 йил 8 сафар|2026 йил 22 июл, чоршанба
Асосий саҳифаСураларМасдар-ўзакЭъроб-ул ҚуръонАл-МуфрадотҚуръондан қидиришБиз ҳақимизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114

Суралар

1

Fotiha

7 oyat

الفاتحة
2

Baqara

286 oyat

البقرة
3

Oli Imron

200 oyat

آل عمران
4

Niso

176 oyat

النساء
5

Moida

120 oyat

المائدة
6

An'om

165 oyat

الأنعام
7

A'rof

206 oyat

الأعراف
8

Anfol

75 oyat

الأنفال
9

Tavba

129 oyat

التوبة
10

Yunus

109 oyat

يونس
11

Hud

123 oyat

هود
12

Yusuf

111 oyat

يوسف
13

Ra'd

43 oyat

الرعد
14

Ibrohim

52 oyat

إبراهيم
15

Hijr

99 oyat

الحجر
16

Nahl

128 oyat

النحل
17

Isro

111 oyat

الإسراء
18

Kahf

110 oyat

الكهف
19

Maryam

98 oyat

مريم
20

Toho

135 oyat

طه
21

Anbiyo

112 oyat

الأنبياء
22

Haj

78 oyat

الحج
23

Mu'minun

118 oyat

المؤمنون
24

Nur

64 oyat

النور
25

Furqon

77 oyat

الفرقان
26

Shu'aro

227 oyat

الشعراء
27

Naml

93 oyat

النمل
28

Qosos

88 oyat

القصص
29

Ankabut

69 oyat

العنكبوت
30

Rum

60 oyat

الروم
31

Luqmon

34 oyat

لقمان
32

Sajda

30 oyat

السجدة
33

Ahzob

73 oyat

الأحزاب
34

Saba'

54 oyat

سبأ
35

Fotir

45 oyat

فاطر
36

Yosin

83 oyat

يس
37

Soffat

182 oyat

الصافات
38

Sod

88 oyat

ص
39

Zumar

75 oyat

الزمر
40

G'ofir

85 oyat

غافر
41

Fussilat

54 oyat

فصلت
42

Shuro

53 oyat

الشورى
43

Zuxruf

89 oyat

الزخرف
44

Duxon

59 oyat

الدخان
45

Josiya

37 oyat

الجاثية
46

Ahqof

35 oyat

الأحقاف
47

Muhammad

38 oyat

محمد
48

Fath

29 oyat

الفتح
49

Hujurot

18 oyat

الحجرات
50

Qof

45 oyat

ق
51

Zoriyot

60 oyat

الذاريات
52

Tur

49 oyat

الطور
53

Najm

62 oyat

النجم
54

Qamar

55 oyat

القمر
55

Ar-Rohman

78 oyat

الرحمن
56

Voqea

96 oyat

الواقعة
57

Hadid

29 oyat

الحديد
58

Mujodala

22 oyat

المجادلة
59

Hashr

24 oyat

الحشر
60

Mumtahana

13 oyat

الممتحنة
61

Sof

14 oyat

الصف
62

Jumu'a

11 oyat

الجمعة
63

Munofiqun

11 oyat

المنافقون
64

Tag'obun

18 oyat

التغابن
65

Taloq

12 oyat

الطلاق
66

Tahrim

12 oyat

التحريم
67

Mulk

30 oyat

الملك
68

Qalam

52 oyat

القلم
69

Haqqo

52 oyat

الحاقة
70

Ma'orij

44 oyat

المعارج
71

Nuh

28 oyat

نوح
72

Jin

28 oyat

الجن
73

Muzzammil

20 oyat

المزمل
74

Muddassir

56 oyat

المدثر
75

Qiyomat

40 oyat

القيامة
76

Inson

31 oyat

الإنسان
77

Mursalot

50 oyat

المرسلات
78

Naba'

40 oyat

النبأ
79

Noziot

46 oyat

النازعات
80

Abasa

42 oyat

عبس
81

Takvir

29 oyat

التكوير
82

Infitor

19 oyat

الانفطار
83

Mutoffifun

36 oyat

المطففين
84

Inshiqoq

25 oyat

الانشقاق
85

Buruj

22 oyat

البروج
86

Toriq

17 oyat

الطارق
87

A'laa

19 oyat

الأعلى
88

G'oshiya

26 oyat

الغاشية
89

Fajr

30 oyat

الفجر
90

Balad

20 oyat

البلد
91

Shams

15 oyat

الشمس
92

Layl

21 oyat

الليل
93

Zuho

11 oyat

الضحى
94

Sharh

8 oyat

الشرح
95

Tin

8 oyat

التين
96

Alaq

19 oyat

العلق
97

Qadr

5 oyat

القدر
98

Bayyina

8 oyat

البينة
99

Zalzala

8 oyat

الزلزلة
100

Odiyot

11 oyat

العاديات
101

Qori'a

11 oyat

القارعة
102

Takosur

8 oyat

التكاثر
103

Asr

3 oyat

العصر
104

Humaza

9 oyat

الهمزة
105

Fil

5 oyat

الفيل
106

Quraysh

4 oyat

قريش
107

Mo'un

7 oyat

الماعون
108

Kavsar

3 oyat

الكوثر
109

Kafirun

6 oyat

الكافرون
110

Nasr

3 oyat

النصر
111

Masad

5 oyat

المسد
112

Ixlos

4 oyat

الإخلاص
113

Falaq

5 oyat

الفلق
114

Nos

6 oyat

الناس
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир

Nur сураси

Madinaда нозил бўлган.

18-жуз,24-сура,64 оятдан иборат
←

Олдинги сура

23. Mu'minun

المؤمنون
الفرقان

Кейинги сура

25. Furqon

→
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.

24:1

Бу Биз нозил қилган ва ҳукмларини фарз қилган бир сурадирки, унда сизлар эслатма олишингиз учун очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик.

24:2
24:3
24:4
24:5
24:6
24:7

Бешинчи гувоҳлиги эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини исташдир.

24:8
24:9

Аёлнинг бешинчи гувоҳлиги эса, агар эри ростгўйлардан бўлса унда, ўзига Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўрашидир.

24:10
351-саҳифа
24:11
24:12
24:13
24:14
24:15
24:16
24:17

Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ҳеч қачон унга ўхшаган нарсаларга бошқа қайтмаслигингизни сизларга ваъз қилади.

24:18

Аллоҳ мана шу тарзда сизларга оятларини баён қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

24:19
24:20
352-саҳифа
24:21
24:22
24:23
24:24

Қиёмат куни қилган ишлари учун уларнинг тиллари, қўллари ва оёқлари ўз зарарларига гувоҳлик беради.

24:25
24:26
24:27
353-саҳифа
24:28
24:29
24:30
24:31
354-саҳифа
24:32
24:33
24:34
24:35
24:36
355-саҳифа
24:37
24:38
24:39
24:40
24:41
24:42

Осмонлар ва Ернинг мулки Аллоҳникидир. Қайтиш ҳам, фақат Аллоҳнинг ҳузуригадир.

24:43
356-саҳифа
24:44
24:45
24:46
24:47
24:48
24:49

Агар ҳақиқат улар тарафда бўлса, пайғамбар олдига бўйин эгиб келадилар.

24:50
24:51
24:52
24:53
357-саҳифа
24:54
24:55
24:56
24:57
24:58
358-саҳифа
24:59
24:60
24:61
359-саҳифа
24:62
24:63
24:64
جَلْدَةٍ

Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз дарра уринглар. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг динидаги ҳукмларни бажаришда сизларни у иккисига нисбатан раҳм-шафқат қилиш туйғулари тутмасин. Шунингдек, уларнинг жазоланишида мўминлардан бир гуруҳ шоҳид бўлсинлар.

لَا يَنْكِحُهَآ

Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрик аёлга уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик эркак уйланади. Бу никоҳ мўминларга ҳаром қилинди.

فَاجْلِدُوهُمْ

Иффатли аёлларга зинокор деб тош отиб, кейин бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон даррадан уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар. Ана улар айнан фосиқлардир.

رَحيمٌ

Бироқ кейин бу ишлардан тавба қилиб, ўзларини тузатган кишиларгина фосиқ эмаслар. Чунки Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

اَنْفُسُهُمْ

Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолда ўз хотинларига бузуқ деб тош отадиганлар ҳар бири ўзини, шубҳасиз, ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши керак.

اِنَّهُ

Шундан кейин у аёлдан азобни қайтарадиган нарса Аллоҳнинг номи билан “Албатта, у эрим ёлғончилардан”, деб тўрт марта гувоҳлик беришидир.

تَوَّابٌ

Агар сизларга Аллоҳнинг фазли бўлмаганида, эр ёки хотин шарманда бўлар эди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўплаб тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Албатта, бу туҳматни вужудга келтирган кимсалар орангиздан бўлган бир тўдадир. Бу туҳматни ўзингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳнинг жазоси бордир. Уларнинг орасидан гуноҳнинг каттасини кўтарган кимса учун эса катта азоб бордир.

خَيْرًا

Эй мўминлар, сизлар бу бўҳтонни эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу аниқ бўҳтон-ку!” – десалар бўлмасмиди?!

بِالشُّهَدَآءِ

Бўҳтон қилувчилар унга тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?! Энди, агар гувоҳ келтира олмасалар, демак, Аллоҳ наздида улар ёлғончидирлар.

لَمَسَّكُمْ

Агар сизларга дунё ва охиратда Аллоҳнинг фазли бўлмаганида эди, албатта, ичига шўнғиган бу лофингиз сабабли сизларни катта азоб тутган бўлар эди.

لَكُمْ

Ўшанда сизлар уни тилларингиз билан илиб олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани айтар ва буни енгил ҳисоблар эдингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида у катта гуноҳдир.

اَنْ نَتَكَلَّمَ

Уни эшитган пайтингизда: “Бу миш-мишни гапириш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Роббим, бу катта бўҳтон-ку!” – десангиз бўлмасмиди?!

عَذَابٌ

Албатта, иймон келтирган кишилар орасида бузуқ гаплар тарқалишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ ҳамма нарсани билади, сизлар эса билмайсизлар.

رَؤُفٌ

Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, жазони тайин қилган бўлар эди. Зеро, Аллоҳ бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.

الْقُرْبٰى

Сизлардан фазилат ва бойлик эгалари қариндошларга, мискинларга, ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечириб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

فِي الدُّنْيَا

Албатта, фаҳш ишлардан бехабар покиза ва иффатли мўмина аёлларга туҳмат тоши отадиган кимсалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатланадилар. Уларга катта азоб бордир.

اللّٰهَ

Ўша куни Аллоҳ уларнинг ҳақиқий жазоларини тўлиқ қилиб беради ва улар Аллоҳнинг аниқ ҳақ эканини биладилар.

لِلطَّيِّبَاتِ

Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун лойиқдир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар эса покиза аёллар учундир. Айнан ўша покиза эр ва аёллар уларнинг айтаётган бўҳтонларидан тозадирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.

تَسْتَأْنِسُوا

Эй иймон келтирганлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга сиз то рухсат сўрамагунча ва уларнинг аҳлига салом бермагунгача кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшидир. Шоядки, бу гапдан эслатма олсангизлар.

Бас, агар у уйларда ҳеч кимни топмасангиз, унда то сизларга рухсат берилмагунча уларга кирманглар. Агар сизларга, “қайтинглар” дейилса, дарҳол қайтиб кетинглар. Шу сизлар учун энг тоза йўлдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билувчидир.

فيهَا

Хусусий маскан бўлмаган ва сизлар фойдаланадиган уйларга изн сўрамасдан киришингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкора қилаётганингизни ҳам ва нимани яширинча қилаётганингизни ҳам билади.

اَزْكٰى

Эй Муҳаммад, мўминларга: “Кўзларини номаҳрам аёлларга қарашдан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар”, – деб айтинг. Мана шу улар учун энг тоза йўлдир. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларидан хабардор.

زينَتَهُنَّ

Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.

Орангиздаги никоҳланмаган эркак ва аёлларни ҳамда қул ва чўриларингиздан ҳолати яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан бой қилади. Аллоҳ фазлу карами кенг – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.

مِنْ فَضْلِه

Никоҳ учун имкон топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини ҳаромдан сақласинлар. Қўл остингиздаги қуллардан озод қилинишига доир мукотаба тузишни истайдиганлари бўлса ҳамда уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар билан мукотаба тузинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга ҳам беринг. Ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳини истаб, иффатни истаган чўриларингизни бузуқликка мажбурламанг. Ким уларни бузуқликка мажбур қилган бўлса, албатта, Аллоҳ мажбурланганларидан кейин кечирувчи ва раҳмлидир.

خَلَوْا

Эй мўминлар, дарҳақиқат, Биз сизларга баён этувчи оятларни, сизлардан олдин ўтганларнинг масалларини ва тақводорлар учун насиҳатни нозил қилдик.

فيهَا

Аллоҳ осмонлар ва Ернинг нуридир. Унинг борлиқда акс этган нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ эса бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан бўлган юлдузга ўхшайди. У чироқ шарқий ҳам ғарбий ҳам бўлмаган коинотнинг қоқ марказидаги муборак зайтун дарахтининг ёғидан ёқилади. Унинг ёғи мусаффо бўлганидан, гарчи унга олов тегмаса ҳам атрофни ёритиб юборгудек бўлади. Агар олов тегиб кетса нур устига аъло нур бўлади. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилади. Аллоҳ одамлар ибрат олиши учун мана шундай мисолларни келтиради. Аллоҳ барча нарсани билиб турувчидир.

يُسَبِّحُ

Бу нур, Аллоҳ уларнинг баланд кўтарилишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган уйлардадир. У ерларда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтилади.

Шундай кишилар борки, уларни тижорат ҳам савдо-сотиқ ишлари ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўлиқ адо қилишдан ва закот беришдан чалғита олмайди. Улар юраклар ва кўзлар у ерда изтиробга тушиб қоладиган қиёмат кунидан қўрқадилар.

وَاللّٰهُ

Аллоҳ қилган амалларининг уларга энг гўзали билан мукофотлаши ва фазлу карамидан савобни орттириб бериши учун ибодат қиладилар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ беради.

حَتّٰٓى

Куфр келтирган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди. Чанқоқ одам уни сув деб ўйлайди ва унинг олдига келгач эса, ҳеч нарса топа олмайди. Ёнида ҳар ерда ҳозиру нозир бўлган Аллоҳни топади. Аллоҳ қиёматда унинг ҳисоб-китобини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.

مَوْجٌ

Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган тубсиз денгиздаги қоронғиликларга ўхшайди. Улар бир-бирининг устидаги зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб қараса ҳам уни кўра олмайди. Аллоҳ кимга иймон нурини бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нурдан асар бўлмайди.

وَالْاَرْضِ

Эй Муҳаммад, Аллоҳга осмонлар ва Ердаги бор жонзот ҳамда саф тизилган қушлар тасбеҳ айтишини кўрмадингизми? Ҳар бири ўз дуосини ва тасбеҳини билади. Аллоҳ эса, уларнинг қилаётган барча ишларини билувчидир.

بَيْنَهُ

Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уни устма-уст қилиб қўйишини кўрмадингизми? Сўнгра булут орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Аллоҳ осмондан ва ундаги булутлар тоғидан дўл ёғдириб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга етказади ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказади. Чақмоғининг ёруғлиги эса кўзларни кетказиб юборгудек бўлади.

Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб туради. Албатта, бунда қалб кўзи борлар учун ибрат бордир.

يَمْشي

Аллоҳ барча жониворларни сувдан яратди. Улардан қорни билан судралиб юрадиганлари ҳам, икки оёқда юрадиганлари ҳам, тўрт оёқда юрадиганлари ҳам бордир. Аллоҳ Ўзи истаган нарсани яратади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

اِلٰى صِرَاطٍ مُسْتَقيمٍ

Дарҳақиқат, Биз баён қилувчи оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга бошлайди.

فَريقٌ

Мунофиқлар: “Аллоҳга ва пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик”, – дейдилар. Лекин шундан кейин улардан бир гуруҳ диндан юз ўгириб кетади. Ана ўшалар мўминлардан эмасдир.

فَريقٌ

Қачонки, ўрталарида ҳукм чиқариш учун Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига чақирилсалар, бирданига улардан бир гуруҳи пайғамбар ҳузурига келишдан юз ўгирувчидирлар.

اللّٰهُ

Уларнинг қалбларида касаллик борми ёки Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлигидан шубҳаландиларми ёхуд Аллоҳ ва Расули уларга адолатсизлик қилишидан қўрқадиларми?! Аксинча, уларнинг ўзлари золимлардир.

وَرَسُولِه

Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Расулига ораларида ҳукм чиқариши учун чақирилганларида уларнинг гаплари: “Эшитдик ва итоат қилдик”, – дейишлари керак эди. Ана ўшалар нажот топувчилардир.

فَاُولٰٓئِكَ

Кимки Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилса ва Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, айнан ўшалар ютуққа эришувчилардир.

قُلْ

Мунофиқлар агар сиз буюрсангиз, албатта, жиҳодга чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Уларга: “Қасам ичманглар, жиҳод маълум бир тоатдир, қасам ичишга ҳожат йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардор Зотдир.

Эй Расулим, уларга: “Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, унинг ўз зиммасига юкланган нарса, Аллоҳнинг буйруғини етказишдир. Сизнинг эса ўз зиммангизга юклатилган нарса, унга итоатдир. Пайғамбар зиммасида фақат сизларга ҳақ динни очиқ-ойдин етказиш бордир.

فِي الْاَرْضِ

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.

تُرْحَمُونَ

Эй мўминлар, намозни тўлиқ адо қилинглар, ҳақдорларга закотни беринглар ва Расулга итоат этинглар, шояд, шунда раҳм қилинсангизлар.

الْمَصيرُ

Эй Муҳаммад, кофир бўлган кимсаларни ер юзида Аллоҳни ожиз қолдирувчилар деб ўйламанг. Уларнинг борар жойлари дўзахдир. У қанчалар ёмон борар жойдир!

لَمْ يَبْلُغُوا

Эй мўминлар, қўл остингиздаги қул ва чўриларингиз ҳамда балоғатга етмаган фарзандларингиз бир кунда уч марта ҳузурингизга киришда сизлардан рухсат сўрасинлар. Бу вақтлар, бомдод намозидан олдин, пешин вақтида иссиқдан кийимларингизни ечган пайтингиз ва хуфтон намозидан кейиндир. Бу уч вақт сизларнинг авратларингиз очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлардир. Улар ўша вақтлардан сўнг изн сўрамай кирсалар, сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқдир. Чунки сизлар бир-бирингизнинг атрофингизда айланиб юрувчисизлар. Аллоҳ сизларга оятларни мана шундай баён қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

Қачонки, ёш болаларингиз балоғатга етсалар бас, улар ҳам худди ўзларидан олдинги балоғатга етганлар каби изн сўрасинлар. Аллоҳ сизларга Ўз оятларни мана шундай баён қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

جُنَاحٌ

Аёллардан ёши кексайиб ўтириб қолган ва никоҳни умид қилмайдиганлари зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда устки кийимларини ечиб қўйишларида гуноҳ йўқдир. Лекин ёпинчиқларини устларига ташлаган ҳолда иффатларини сақласалар, ўзлари учун яхшидир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.

عَلَى الْمَريضِ

Жангга чиқмай қолишда кўзи ожиз кишига, оёғи чўлоққа ва беморга гуноҳ йўқдир. Эй мўминлар, ўз уйларингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан, ё дўстингизнинг уйидан таом ейишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Биргалашиб ёки алоҳида овқатланишингизда ҳам сизларга гуноҳ йўқдир. Бас, қачонки, уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинглар. Ақл ишлатишингиз учун Аллоҳ оятларни сизларга мана шундай баён қилади.

Албатта, мўминлар фақат Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган кимсалардир. Улар пайғамбар билан бирор умумий иш устида бўлган вақтларида ундан изн сўрамагунча туриб кетиб қолмайдилар. Лекин сиздан изн сўрайдиган кимсалар – ана улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирадиган зотлардир. Энди, қачонки, улар сиздан баъзи бир ишлари учун рухсат сўрасалар, бас, улардан кимни хоҳласангиз изн беринг ва Аллоҳдан уларга мағфират сўранг. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

قَدْ

Эй мўминлар, пайғамбарни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилманглар. Аллоҳ орангиздан беркинган ҳолда пайғамбар ҳузуридан суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни яхши билади. Пайғамбарнинг амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор фитна етиб қолишидан ёки уларга аламли азоб етиб қолишидан эҳтиёт бўлсинлар.

يَعْلَمُ

Огоҳ бўлинглар, осмонлар ва Ердаги бор нарсалар, албатта, Аллоҳникидир. У сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши билади. Унинг Ўзига қайтариладиган қиёмат кунида эса қилган амалларининг хабарини беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани жуда яхши билувчидир.