107:1
Охират жазосини ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми?!
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,107-сура,7 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Охират жазосини ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми?!
Етимни қўполлик билан ҳайдайдиган ҳам ўшадир.
Мискин ва бечорага таом беришни тарғиб қилмайди.
Бас, шундай намозхонлар ҳолига вой бўлсинки,
Улар намозларини унутиб қўядилар.
Улар риёкорлик қиладиган кимсалардир.
Ҳамда рўзғор буюмларини одамлардан ман қиладилар.