Кофирларнинг жонларини баданлари қаъридан суғуриб оладиган фаришталарга қасам бўлсин.
Noziot сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,79-сура,46 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,79-сура,46 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Кофирларнинг жонларини баданлари қаъридан суғуриб оладиган фаришталарга қасам бўлсин.
Мўминларнинг жонларини осонлик билан чиқариб оладиган фаришталарга қасам бўлсин.
Осмондан сузиб тушувчиларга қасам бўлсин.
Ўз вазифаларини адо қилишда ўзиб юрувчиларга қасам бўлсин.
Аллоҳ буюрган барча иш тадбирини тузиб турувчи фаришталарга қасам бўлсинки, албатта, қайта тирилиб, ҳисобот берасизлар!
У кунда сур биринчи марта чалиниши билан ларзага келувчи ер титрайди.
Ортидан эргашувчи иккинчи бор сур овози эргашади.
У кунда қалблар қўрқувга тушувчидир.
Уларнинг кўзлари даҳшатдан қўрқувчидир.
Улар бу дунёда: “Ҳақиқатан ҳам бизлар ўлгач аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми?” – дер эдилар.
Чирик суякларга айланиб қолган вақтимизда ҳамми?!
Улар истеҳзо билан: “Ундай бўлса, бу бизлар учун роса зиён қилувчи қайтиш-ку!” – дер эдилар.
Бас, у қайтиш фақат биргина қичқириқдир, холос.
Сўнгра улар бирдан тирилиб ер устида бўлиб қоладилар.
Эй Муҳаммад, сизга Мусонинг хабари келдими?
Ўшанда, Роббиси унга муқаддас Туво водийсида шундай нидо қилган эди:
Эй Мусо, фиръавннинг олдига бор, албатта, у туғёнга кетди.
Бас, унга: “Сенинг куфрдан покланишга хоҳишинг борми?” – деб айтгин.
Мен сени Роббинг йўлига ҳидоят қилсам, шоядки, сен У зотдан қўрқсанг.
Сўнг Мусо унга катта бир мўъжиза кўрсатди.
Фиръавн уни ёлғонга чиқарди ва Аллоҳга осийлик қилди.
Сўнгра шошганча Мусодан юз ўгириб кетди.
Сўнгра ўз одамларини тўплади ва жар солди:
“Мен сизларнинг олий роббингизман”, – деди.
Бас, Аллоҳ уни охират ва дунё азоби билан ушлади.
Албатта, бу қиссада Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун катта ибрат бордир.
Эй мушриклар, сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Албатта, Аллоҳ уни бино қилди.
Шифтини баланд қилиб, тиклади.
Ҳамда у осмоннинг тунини қоронғи қилиб, ундан кундузини чиқарди.
Шундан кейин Ерни туяқуш тухуми шаклида ёйиб, текис қилди.
Ундан сувини ва ўт-ўланларини чиқарди.
Тоғларни эса мустаҳкам ўрнаштирди.
Буларнинг барчаси сизларга ва чорва ҳайвонларингизга фойда бўлсин деб яратилган.
Бас, қачон катта офат келганида,
У кунда инсон ўз қилмишини эслаб қолади.
Дўзах ҳар бир кўрадиган кишига кўрсатилади.
Аммо кимки дунёда туғёнга кетган бўлса,
Ўткинчи дунё ҳаётини охиратдан устун қўйган бўлса,
Бас, у ҳолда, албатта, жаҳаннам унга жой бўлади!
Бас, албатта, жаннат унга жой бўлади.
Эй Муҳаммад, мушриклар сиздан қиёмат қачон қоим бўлиши ҳақида сўрарлар.
Унинг зикрини сиз қаёқдан билардингиз?!
Унинг интиҳоси фақат Роббингизга бориб тўхтайди.
Сиз фақат ундан қўрқадиган кишиларни огоҳлантирувчисиз.
Аммо кимки Роббисининг ҳузурида туриши ва ҳисоб беришидан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса,
Улар у қиёматни кўрган кунда бу дунёда худди бир оқшом ёки чошгоҳ пайтичалик тургандек бўладилар.