Ботаётган юлдузга қасам бўлсин.
Najm сураси
Makkaда нозил бўлган.
27-жуз,53-сура,62 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
27-жуз,53-сура,62 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ботаётган юлдузга қасам бўлсин.
Сизларнинг соҳибингиз Муҳаммад адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ.
Қуръонни у ўз хоҳиши билан сўзламайди.
У Қуръон фақат Аллоҳ томонидан ваҳий қилинаётган бир ваҳийдир.
Унга тиловатни шиддатли қувватга эга бўлган Жаброил таълим берган.
У иқтидорли фариштадир. Бас, у кўтарилди.
У аввал олий уфқда эди.
Сўнгра яқинлашди ва пастлади.
Бас, Муҳаммадга икки камон оралиғидек ёки ундан ҳам яқинроқ бўлди.
Бандаси Муҳаммадга Аллоҳ туширган ваҳийни келтирди.
Пайғамбар кўнгли кўрган нарсасини ёлғонга чиқармади.
Эй мушриклар, Пайғамбар кўриб турган нарсаси устида у билан тортишасизларми?!
Қасам бўлсинки, Муҳаммад Жаброилни иккинчи бор кўрди.
Жаннат чеккасидаги тугаш дарахти олдида.
Унинг ёнида Маъво жаннати бор.
Ўшанда тугаш дарахтини ўраган Аллоҳнинг файзи ўраб олган эди.
Пайғамбарнинг нигоҳи четга оғгани ҳам йўқ, ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.
Дарҳақиқат, у ўша пайт Роббисининг қудратига далолат қилувчи буюк аломатларни кўрди.
Эй мушриклар, “Лот ва Уззо”, – деб номлаган бутларингизни кўрдингизми?
Яна учинчилари бўлган Манот номли бутни ҳам ўйлаб кўрдингизми?
Эркак жинси сизларники-ю, аёл жинси У Зотникими?!
Ундай бўлса бу адолатсиз тақсим-ку?!
Ёки инсонга орзу қилган ҳамма нарсаси бўлаверадими?!
Бас, охират ҳам, дунё ҳам фақат Аллоҳникидир.
Эй Муҳаммад, юз ўгириб кетган кимсани кўрдингизми?!
Озгина мол бериб, кейин шарт қилинган молни беришни тўхтатди?!
Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у келажакни кўра олса?!
Ёки унга Мусо саҳифаларидаги нарсалардан хабар берилмадими?!
Ёки вафодор зот бўлган Иброҳимнинг саҳифаларидан ҳам бехабарми?!
Уларда: “ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга жоннинг юкини кўтармайди”, – деб ёзилган.
Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатига кўра натижа бўлади.
Унинг қилган саъй-ҳаракати яқинда кўринади.
Сўнгра у амали учун тўла жазо ёки мукофот олади.
Албатта, охирги манзил ёлғиз Роббингиз олдига бормоқликдир.
Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир.
Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир.
Шубҳасиз, эркак ва аёл жуфтларни ҳам яратган Унинг Ўзидир.
Шитоб билан отилиб чиқадиган нутфадан.
Албатта, барчани ўлганидан кейин иккинчи бор пайдо қилиш ҳам фақат Унинг зиммасидадир.
Албатта, бандаларини беҳожат қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
Албатта, Шеъро юлдузининг Роббиси ҳам Унинг Ўзидир.
Ҳақиқатан, У аввалги Од қабиласини ҳалок қилди.
Яна Самуд қабиласини ҳам ҳалок қилди. Бас, улардан бирортасини тирик қолдирмади.
Яна У остин-устин бўлган Лут қавмининг қишлоғини ҳам ҳалок қилгандир.
Уни осмондан ёғилган тошлар билан ўраб ташлади.
Бас, эй инсон, Роббингнинг қайси неъматлари ҳақида шубҳа қиласан?!
Бу Муҳаммад ҳам аввалги огоҳлантирувчилардан бир огоҳлантирувчидир.
Яқин бўлувчи қиёмат яқин қолди.
Унинг учун Аллоҳдан ўзга сирларини очувчи йўқдир.
Эй мушриклар, ҳали сизлар мана шу сўздан ажабланяпсизларми?!
Яна оятларни масхара қилиб куласизлар-у, Аллоҳдан қўрқиб йиғламайсизлар?!
Ҳолбуки, сизлар бу ибратлардан бепарвосизлар!
Бас, ягона Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар!
У номлар фақат сизлар ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ уларнинг маъбудалиги ҳақида бирор ҳужжат туширмаган. У мушрикларга Роббилари томонидан ҳидоят бўлган Қуръон келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар.
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, уларнинг шафоатлари ҳам Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга шафоат учун изн бермагунча фойда бермайди.
Шубҳасиз, охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёл номи билан атайдилар.
Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор маълумот йўқдир. Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмайди.
Бас, эй Муҳаммад, Бизнинг эслатмамиздан юз ўгириб кетган ва фақатгина ўткинчи дунё ҳаётини истаган кимсалардан воз кечинг.
Уларнинг илмдан етган жойлари мана шу дунё манфаатини исташдир. Албатта, Роббингизнинг Ўзи йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топганни ҳам яхши билувчидир.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир! У ёмонлик қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолайди ва чиройли амал қилган зотларни гўзал жаннат билан мукофотлайди.
Жаннат аҳли кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан ҳам йироқ юрадиган кимсалардир. Албатта, Роббингиз мағфирати кенг бўлган Зотдир. У Одамни ер тупроғидан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган вақтдаёқ сизларни яхши билувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни оқламай қўяқолинглар! У тақводор кишиларни яхши билувчидир.
Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эди. Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва жуда туғёнга кетган кимсалар эдилар.