1.Анжир ва зайтунга қасам бўлсин.

2.Сийно тоғи билан қасам бўлсин.

3.Мана шу тинч-осойишта Макка шаҳрига қасам бўлсин.

4.Ҳақиқатан, Биз инсонни энг гўзал тузилишда яратдик.

5.Сўнгра қариган сари, уни асфала софилинга қайтардик.

6.Фақат, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга битмас-туганмас ажр бордир.

7.Бас, эй инсон! Шундан кейин жазо кунини ёлғонга чиқаришга сени нима мажбур этмоқда?!

8.Ахир, Аллоҳ ўша кунда ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!