1447 йил 17 зулҳижжа2026 йил 3 июн, чоршанба

A'laa сураси

Makkaда нозил бўлган.

30-жуз,87-сура,19 оятдан иборат

1.Эй Муҳаммад, энг олий Зот бўлмиш Роббингизнинг исмини поклаб тасбеҳ айтинг!

2.У барча нарсани яратиб, барпо қилган Зотдир.

3. У барча нарсани ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир.

4.У ўт-ўланни ундириб чиқарган Зотдир.

5.Кейин уни қорамтир хазон қилиб қўйган Зотдир.

6.Эй Муҳаммад, Биз сизга Жаброил воситасида Қуръонни қироат қилдирамиз. Бас, сиз уни унутмайсиз.

7.Фақат, Аллоҳ унуттиришни хоҳлаган оятлар бундан мустаснодир. Албатта, У ошкора сўз ва ишларни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билади.

8.Биз сизни осон йўлга муяссар қиламиз.

9.Бас, эслатма фойда берса, одамларга эслатинг.

10.Аллоҳдан қўрқадиган киши ундан эслатма олади.

11.Бахтсиз киши эса ундан четлаб ўтади.

12.У катта ўтга кириб куяди.

13.Сўнгра унинг ичида на ўлади ва на яшай олади.

14.Дарҳақиқат, ким гуноҳлардан покланса, зафар топади.

15.Роббисининг номини зикр қилиб, намоз ўқийди.

16.Ҳа, сизлар, дунё ҳаётини устун қўясизлар.

17.Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.

18.Дарвоқе, бу насиҳатлар аввалги пайғамбарларга нозил бўлган саҳифаларда ҳам ўтган.

19.Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир.