1.Қиёмат соати яқинлашиб қолди. Мана ой ҳам бўлинди.
Qamar сураси
Makkaда нозил бўлган.
27-жуз,54-сура,55 оятдан иборат2.Агар Қурайш кофирлари яна бирор мўъжиза кўрсалар, юз ўгирадилар ва: “Бу давом этаётган сеҳр-ку!” дейдилар.
3.Улар пайғамбарни инкор қилдилар ва ҳавойи-нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз қарорини топувчидир.
4.Уларга илгари ўтган кофирларнинг хабарлари келган ва уларда ёмонликдан тақиқ бор эди.
5.У етук ҳикмат бўлса-да, уларга ҳеч қандай огоҳлантиришлар фойда бермади.
6.Эй Муҳаммад, энди сиз улардан юз ўгиринг! Чақирувчи фаришта нотаниш бир нарсага чақирадиган кунда…
7.Улар кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадилар.
8.Кофирлар чақирувчи томонига қараб бўйинларини чўзиб, шошганларича борар эканлар,: “Бу оғир кундир”, – дейдилар.
9.Макка кофирларидан олдин Нуҳ қавми ҳам уни инкор этган эди. Улар бандамиз Нуҳни ёлғончига чиқариб: “У бир мажнун”, – дедилар ва у пайғамбарлик ижросидан тўсиб қўйилди.
10.Шунда Нуҳ Роббисига: “Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” – деб дуо қилди.
11.Биз осмон дарвозаларини шаррос қуйилувчи сув билан очиб юбордик.
12.Яна ердан булоқлар отилтириб чиқардик. Бас, осмон ва Ер суви тақдир қилиб қўйилган бир иш устида учрашдилар.
13.Нуҳни эса тахталар ва михлар билан ясалган кемада кўтардик.
14.У кема Бизнинг “кўзларимиз” ўнгида сузиб борар эди. Бу инкор қилинган киши учун мукофотдир.
15.Биз тўфон асоратини бир белги қилиб қолдирдик. Бас, булардан эслатма олувчи борми?!
16.Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди?!
17.Ҳақиқатан, Биз Қуръонни эслатма учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
18.Од қабиласи ҳам пайғамбарни инкор қилди. Бас, Менинг пайғамбарларимни ёлғончи қилган кимсаларга кўрсатган азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди?!
19.Биз уларнинг устига давомли наҳс кунида бир даҳшатли бўронни юбордик.
20.Бўрон одамларни худди қўпорилган хурмо дарахти таналаридек суғуриб кетар эди.
21.Бас, Менинг кофирларга азобим ва огоҳлантиришларим қандай экан?!
22.Биз Қуръонни эслатма олишлари учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
23.Самуд қабиласи ҳам огоҳлантиришларни ёлғонга чиқарган эдилар.
24.Шунда улар: “Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашамизми?! У ҳолда бизлар ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва нодонликда бўламиз-ку!, – дедилар.
25.Бизларнинг орамиздан ўшанга эслатма туширилибдими?! Йўқ, у каззоб ва кибрлидир.
26.Кофирлар тонгда ким каззоб ва кибрли эканини билиб оладилар.
27.Биз уларни синаш учун бир туя юборувчимиз. Бас, эй Солиҳ, сен уларни кузат ва озорларига сабр қилиб тур.
28.Сувнинг улар билан туя ўртасида тақсимлаб қўйилгани ва ҳар бир ичишга навбат билан ҳозир бўлиш кераклиги ҳақида уларга хабар бергин.
29.Сўнгра Самуд қабиласи ўзларининг бир шерикларини туяни сўйишга чақирган эдилар, у қиличини олди-да, туяни сўйиб юборди.
30.Бас, кейин уларга Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди?!
31.Биз уларнинг устига бир қичқириқ юборган эдик, улар худди қўй учун қўра ясовчининг қўрасидан тўкилган хас-хашак каби яксон бўлиб қолдилар.
32.Биз Қуръонни эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?
33.Лут қавми у келтирган огоҳлантиришларни ёлғонга чиқарди.
34.Дарвоқе, Биз уларнинг устига тошли бўрон юбордик. Фақат, Лутнинг оиласига тонг саҳарда нажот бердик.
35.Бу Бизнинг ҳузуримиздан бўлган неъматдир. Шукр қилганларни мана шундай мукофотлаймиз.
36.Лут Бизнинг азоб билан ушлашимиздан уларни огоҳлантирган эди, аммо улар огоҳлантиришларга шубҳа қилдилар.
37.Улар Лутнинг меҳмонларини йўлдан урмоқчи бўлдилар. Бас, Биз уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйдик. Бас, азобимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар.
38.Ҳақиқатан, эрта тонгда уларни давомли азоб тутди.
39.Бас, Менинг азобимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар.
40.Биз Қуръонни эслатма қилиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, ундан эслатма олувчи борми?!
41.Фиръавн хонадонига ҳам огоҳлантиришлар келган эди.
42.Улар мўъжизаларимизни инкор қилганларидан сўнг, Биз уларни кучли ва қудратли Зотнинг ушлаши билан ушлаб денгизга ғарқ қилдик.
43.Эй Макка аҳли, сизларнинг кофирларингиз ана улардан яхшироқми ёки сизлар учун самовий китобларда оқлов васиқаси борми?!
44.Балки, улар: “Биз ғолиб келувчи жамоатдирмиз”, – деб айтарлар?!
45.Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қоладилар.
46.Фақат бу эмас, балки уларга ваъда қилинган вақт, қиёмат соати ҳам бордир. Қиёмат соати эса, янада ҳалокатли ва аччиқроқдир.
47.Албатта, жиноятчилар адашув ва ловуллаган оловдадирлар.
48.Улар юзтубан ҳолларида дўзах томон судраладиган кунда уларга: “Дўзах таъсирини тотиб кўринглар!” – дейилади.
49.Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик.
50.Бизнинг фармонимиз фақат биргина “Бўл”, – деган сўздир. Унинг муддати кўз юмиб очгунчадир.
51.Биз сизларнинг ўхшашларингизни аввал ҳалок қилган эдик. Бас, улардан эслатма олувчи борми?
52.Улар қилган ҳар бир нарса номаи аъмоллардаги китоблардадир.
53.Ҳар бир кичик ва катта иш Лавҳ ул-Маҳфузда битилгандир.
54.Албатта, тақводорлар жаннатларда ва дарёлар ичида бўладилар.
55.Қудратли Подшоҳ ҳузуридаги садоқат мақомида бўладилар.

