1447 йил 18 зулҳижжа2026 йил 4 июн, пайшанба

Qori'a сураси

Makkaда нозил бўлган.

30-жуз,101-сура,11 оятдан иборат

1.У даҳшатлари билан зарба берувчи қиёматдир.

2.Зарба берувчи нимадир?!

3.Эй инсон, зарба берувчи нима эканини сенга нима билдирди?!

4.У куни одамлар тўзиб кетган капалаклар каби бўладилар.

5.Тоғлар эса титилган юнг каби ҳавода учиб юрадиган бўлади.

6.Бас, энди ўша куни кимнинг тортилган яхши амаллари оғир келса,

7.Ана у розилик ҳаётидадир.

8.Аммо кимнинг тортилган яхши амаллари енгил келса,

9.Унинг жойи чуқур жарликдир.

10.Унинг нима эканини сизга нима билдирди?!

11.У дўзахдаги қаттиқ қизиган оловдир.