1.Эй Муҳаммад, мунофиқлар ёнингизга келиб: “Гувоҳлик берамизки, сиз, албатта, Аллоҳнинг пайғамбарисиз”, – дейдилар. Аллоҳ албатта, сиз Унинг пайғамбари эканлигингизни билади. Лекин Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақиқатан ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик беради.
Munofiqun сураси
Madinaда нозил бўлган.
28-жуз,63-сура,11 оятдан иборат2.Улар ўзларининг мусулмон эканликлари ҳақида ичган ёлғон қасамларини қалқон қилиб олиб, одамларни Аллоҳ йўлидан тўсдилар. Уларнинг қилиб юрган амаллари нақадар ёмондир!
3.Бунга сабаб улар олдин тилларида иймон келтириб, сўнгра дилларида куфр келтирганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар ҳақиқатни англай олмайдилар.
4.Агарда уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ажаблантиради, сўзлаганларида эса сўзларига беихтиёр қулоқ соласиз. Улар гўё деворга суяб қўйилган чирик ёғочларга ўхшайдилар. Улар ҳар бир қичқириқ овозни устиларига тушаётган бало ва офат деб гумон қиладилар. Улар мўминларга душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ уларни лаънатласин! Ўзи қаёққа оғиб кетмоқдалар?!
5.Қачонки, уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрасин!” – дейилса, албатта, улар бошларини буриб кетадилар ва уларни кибрланган ҳолларида юз ўгиришларини кўрарсиз.
6.Эй Муҳаммад, сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми уларга барибир. Аллоҳ уларни асло мағфират қилмайди. Албатта, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.
7.Мунофиқлар ўзларининг эргашувчиларига: “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, – дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари фақат Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар буни англамайдилар.
8.Улар: “Қасам бўлсинки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни у ердан қувиб чиқаради”, – дейдилар. Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар.
9.Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан ва Унга ибодат қилишдан чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.
10.Сизлардан бирингизга ўлим они келганда: “Эй Роббим, мени озгина ҳаётда қолдирсанг, мен садақа қилиб, солиҳ бандалардан бўлсам”, – деб айтиб қолишидан олдин, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар!
11.Аллоҳ бирор жонни ажали келганида ортга сурмайди. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.

