1.Эй кийимларига ўралиб ётган киши!
Muzzammil сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,73-сура,20 оятдан иборат2.Тунда бедор бўлиб, намозга туринг! Фақат озгина ухлашга вақт қолсин.
3.Ярми қолсин ёки ярмидан ҳам бир оз камайтиринг.
4.Ёхуд унга бир оз зиёда қилинг, ярмидан кўпроғида ухланг ва Қуръонни тартил билан дона-дона қилиб тиловат қилинг!
5.Албатта, Биз устингга оғир бир сўзни ташлаймиз.
6.Албатта, кечаси ибодат учун бедор бўлиб туриш таъсири кўпроқ ва қироат жиҳатидан тўғрироқдир.
7.Албатта, сиз учун кундузи узоқ фаолият бордир.
8.Роббингизнинг номини мудом ёд этинг ва Унинг ибодатига бутунлай ажралинг!
9.У машриқ ва мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, фақат Уни вакил қилиб олинг!
10.Мушрикларнинг айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли усулда тарк қилинг!
11.Сизни ёлғонга чиқарувчи бу дунёдан баҳра олувчи ўша неъмат аҳлини Менга қўйиб беринг ва уларга озгина муҳлат беринг!
12.Ҳақиқатан, Бизнинг ҳузуримизда кишанлар ва дўзах бордир.
13.Яна томоқларга тиқиладиган тиканли таом ҳамда аламли азоб бордир.
14.У кунда Ер ва тоғлар ларзага келади ва тоғлар тўкилиб кетувчи қумтепаларга айланиб қолади!
15.Эй Макка аҳли, Биз сизларга худди фиръавнга пайғамбар юборганимиздек сизларга гувоҳлик берувчи Муҳаммадни пайғамбар қилиб юбордик.
16.Ўшанда фиръавн Мусо пайғамбарга осийлик қилгач, Биз уни қаттиқ тутиш билан ушладик.
17.Бас, агар сизлар куфр келтирсангиз, ўз даҳшати билан болаларнинг ҳам сочларини оқартириб қўядиган куннинг азобидан қандай сақланасизлар?!
18.У даҳшат сабабли осмон ҳам парчаланувчидир. Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошувчидир.
19.Албатта, ушбу оятлар эслатмадир. Бас, ким хоҳласа, у сабабли Роббиси томон йўл олади.
20.Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

