1447 йил 17 зулҳижжа2026 йил 3 июн, чоршанба

Toriq сураси

Makkaда нозил бўлган.

30-жуз,86-сура,17 оятдан иборат

1.Осмонга қасам ва Ториқ юлдузига қасам бўлсин.

2.Эй Муҳаммад, Ториқ нималигини сизга нима билдирди?!

3.У нури ўткир юлдуздир.

4.Ҳар бир жон эгаси устида уни муҳофаза қилиб турувчи фаришта бордир.

5.Бас, инсон ўзининг нимадан яралганига бир назар солсин!

6.У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган.

7.У эса отанинг пушти камари ва онанинг кўкрак суяги орасидан чиқади.

8.Шубҳасиз, У Аллоҳ уни қайта тирилтиришга қодирдир.

9.Сирлар фош қилинадиган кунда…

10.У учун Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи бирор куч ҳам, бирор ёрдамчи ҳам бўлмайди.

11.Қайта-қайта тушувчи ёмғир эгаси бўлган осмонга қасам бўлсин.

12.Ёриб чиқиш эгаси бўлган Ерга қасам бўлсин.

13.Шубҳасиз, у Қуръон ҳақ билан ботилни ажратувчи қатъий сўздир.

14.У ҳазил сўз эмасдир.

15.Албатта, кофирлар макр қиладилар.

16.Мен ҳаммакрқиламан.

17.Бас, эй Муҳаммад, кофирларга муҳлат беринг. Ҳа, уларга озгина муҳлат беринг.