1. Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Fotiha сураси
Makkaда нозил бўлган.
1-жуз,1-сура,7 оятдан иборат2. Барча ҳамд ва сано оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога хосдир.
3. Аллоҳ таоло дунёда барча қулларига меҳрибон бўлган – Раҳмон, охиратда эса мўминларга марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
4. У қиёматда яхшиликка мукофот, ёмонликка жазо бериладиган куннинг Эгасидир.
5. Биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва доимо Сендангина мадад сўраймиз.
6. Эй Аллоҳ, бизларни тўғри йўлга бошлагин.
7. У шундай йўлдирки, уни солиҳ бандаларингга инъом этгансан. Бу тўғри йўл ҳаддан ошганлари учун ғазабга дучор бўлганларнинг ва ширк келтириб адашганларники ҳам эмас.

