1.Эй сиз Пайғамбар, нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб оляпсиз. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Tahrim сураси
Madinaда нозил бўлган.
28-жуз,66-сура,12 оятдан иборат2.Дарвоқе, Аллоҳ сизлар учун маълум миқдорда каффорат тўлаб қасамларингиздан қутулиб чиқишни буюрган. Аллоҳ сизларнинг Хожангиздир. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
3.Пайғамбар хотинларидан бири Ҳафсага чўриси Мориянинг талоғи ҳақидаги бир гапни хуфёна айтганини эсланг. Бас, қачонки, Ҳафса у сир ҳақида Оишага хабар бергач, Аллоҳ Пайғамбарни бундан воқиф қилди ва у Ҳафсага ўзи билган нарсанинг баъзисини билдирди ва баъзисидан воз кечди. Бас, қачонки, Пайғамбар Ҳафсага хабарни айтгач, у: “Ким сизга бу хабарни берди?” – деди. Шунда пайғамбар: “Менга барча нарсани билувчи – Аълим ва ҳамма нарсадан хабардор бўлган – Хобир Зот хабар берди”, – деди.
4.Эй Ҳафса ва Оиша, агар сизлар бу қилмишларингиз учун Аллоҳга тавба қилсангизлар ўзларингиз учун яхшидир. Чунки дилларингиз бироз ҳақ йўлдан тойиб кетди. Агар сизлар Пайғамбарнинг зарарига ҳамкорлик қилсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам унинг ҳимоячисидир. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам Пайғамбарга ёрдамчидир.
5.Унинг Роббиси агар у сизларни талоқ қилса унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қилувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи, мудом Аллоҳнинг йўлида юрувчи жувон ва қизларни алмаштириб бериши мумкин.
6.Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. У ерда қаттиққўл ва дарғазаб, Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар турадилар.
7.Эй куфр келтирган кимсалар, Бугунги кунда узр айтмай қўя қолинглар. Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланяпсиз.
8.Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Роббингиз ёмонликларингизни ўчириб, сизларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шарманда қилмайди. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юради. Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга нуримизни батамом қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дейдилар.
9.Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиқ туринг. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. У қандай ёмон борар жой!
10.Аллоҳ куфр келтирган кимсалар ҳақида Нуҳ пайғамбарнинг хотини ва Лут пайғамбарнинг хотинини мисол келтирди. У икки аёл ҳам Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг қўл остида эдилар. Бас, у аёллар уларга хиёнат қилдилар. Нуҳ ва Лут Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани у иккисидан қайтара олмадилар. Уларга: “Дўзахга кирувчилар билан бирга унга киринглар!” – дейилди.
11.Аллоҳ иймон келтирган кимсалар ҳақида фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: “Эй Роббим, Ўзинг мен учун ҳузурингдаги жаннатда бир уй бино қилгин, менга фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос қилгин!” – деди.
12.Яна номусини пок сақлаган Имрон қизи Марямни ҳам мисол келтирди. Бас, Биз Ўз руҳимиздан унга пуфладик ва у Исога ҳомиладор бўлди. У Парвордигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ қилди ҳамда Аллоҳнинг амрига итоат қилувчилардан бўлди.

