1.Вақтики осмон ёрилганида,
Infitor сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,82-сура,19 оятдан иборат2.Юлдузлар ҳар тарафга сочилганида
3.Денгизлар портлатилганида,
4.Қабрлар ағдарилганида,
5.Ҳар бир жон ўзи дунёда қилиб ўтган ва қолдирган барча нарсаларни билади!
6.Эй инсон, сени карамли Роббинг хусусида ибодат қилма деб нима алдаб қўйди?!
7.У сени яратиб, сўнг барча аъзоларингни тиклаб, сўнг қоматингни рост қилиб қўйган Зот-ку!
8.У сени Ўзи қайси суратни хоҳлаган бўлса ўша суратда таркиб топтирди-ку!
9.Йўқ, балки, сизлар жазо кунини ёлғонга чиқармоқдасизлар.
10.Ҳолбуки, устингизда ҳар бир ишингизни сақлаб борувчи фаришталар бор.
11.Улар муҳтарам котиб зотлардир.
12.Улар сизлар қилаётган барча ишларни биладилар.
13.Албатта, яхшилар неъматдадирлар.
14.Фожирлар эса дўзахдадирлар.
15.Улар унда жазо кунида тобланадилар.
16.Ундан ғойиб бўлувчи эмаслар.
17.Эй Муҳаммад, жазо куни нима эканини сизга нима билдирди?!
18.Сўнгра яна жазо куни нима эканини сизга нима билдирди?!
19.У кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик бўлмайди. У куни барча иш Аллоҳникидир.

